Европада газ нархи илк бор 2100 $дан ошди

© Sputnik / Павел Паламарчук / Медиабанкка ўтишКомпрессорная установка Креховского месторождения природного газа в Жидачевском районе Львовской области, архивное фото
Компрессорная установка Креховского месторождения природного газа в Жидачевском районе Львовской области, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2021
Oбуна бўлиш
Европада газ нархи илк бор минг куб метр учун 2100 $дан ошди.
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Лондоннинг ICE биржаси маълумотларига кўра, Европада газ нархи 20 фоиздан кўпроқ ошиб, тарихда илк бор минг куб метр учун 2100 $дан ошди.
Савдо сессияси очилишида TTF индекси бўйича январ фьючерсларининг қиймати 1800 доллар атрофида эди. Кун давомида тебранишлар кузатилди ва Москва вақти билан 17:30 га келиб нарх 2120 долларни ташкил этди, бу бир кун олдинги ҳисоб-китобдан (1 716,7 доллар) 23,5 фоизга юқори.
Жорий баҳорнинг иккинчи ярмидан бошлаб газ нархи аста-секин ўсиб бормоқда, аммо кузнинг бошида котировкалар кескин рекорд даражага кўтарилди.
Мутахассислар нархнинг кескин кўтарилишини бир қанча омиллар таъсири билан изоҳлади: Европа ер ости омборларининг тўлиш даражаси пастлиги, йирик етказиб берувчилар томонидан таклифнинг камайиши ва Осиёда суюлтирилган газга талаб юқорилиги.
Кузда “Шимолий оқим- 2” қурилиши якунлангани маълум бўлди, бироқ қувур операторини сертификатлаш кечикмоқда, бу ҳам шартномаларга таъсир қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0