Жамият

Фармацевт машҳур дорининг хавфидан огоҳлантирди

© Javiercorrea15Женщина с таблетками
Женщина с таблетками - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2021
Фармацевт Геррини: таркибида кодеин бўлган оғриқ қолдирувчи дориларни тез-тез қабул қилиш органлар билан муаммоларни келтириб чиқаради.
Таркибида кодеин бўлган оғриқ қолдирувчи дорилар эҳтиётсизлик билан қабул қилинганда саломатлик учун зарарли бўлиши мумкин. Бу ҳақида Daily Express газетасига фармацевт Жулия Геррини сўзлаб берди.
“Бундай дорилар шифокор рецептисиз сотилсада, уларни уч кундан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас. Мен ундан фақатгина зарурат туғилганда фойдаланишни маслаҳат бераман”, дея тушунтирди эксперт.
Унинг сўзларига кўра, кодеинни тез-тез қабул қилиш жигар ва буйракка зарар келтириши ёки ўткир панкреатит (ошқозон ости бези яллиғланиши) га олиб келиши мумкин. Дорини меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш унга қарам бўлиб қолишга ҳам олиб келади.
Препаратга ўрганиб қолиш эса узоқ муддатли психик муаммоларни келтириб чиқариши мумкин, дейилади хабарда.
“Миянинг баъзи қисмлари зарарланиши, бу эса сурункали депрессия ва ташвишланиш ҳисларининг ривожланиб кетишига сабаб бўлади”, дея қўшимча қилди мутахассис.
Агар бемор тавсия қилинган дозадан ортиқ истеъмол қилиш керак бўлганда, ёки дори олдингидек яхши таъсир кўрсатмаса, шифокорга мурожаат қилишни тавсия қилди.
Герринининг маслаҳатига кўра, ҳар хил оғриқ қолдирувчи дориларни танлаш, препарат таркиби қандай бўлмасин, авваломбор, шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Мавзуга оид:
ЎРВИ билан касалланганда қандай дориларни бир вақтда ичиш мумкин эмас
Қандай маҳсулотлар тромбоз келтириб чиқаради
Қон босими пасайганда қандай маҳсулотларни истеъмол қилиш керак
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала