Сиёсат

Фаррух Омонов президент администрацияси шўъба мудири этиб тайинланди

© Facebook / Farruh OmonovФаррух Омонов назначен заведующим сектором Администрации президента.
Фаррух Омонов назначен заведующим сектором Администрации президента. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2021
Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари лавозимида ишлаб келган Фаррух Омонов Президент Администрацияси шўъба мудири этиб тайинланди.
ТОШКЕНТ, 21 дек – Sputnik. Ўзбекистон президентининг фармойиши билан Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари лавозимида ишлаб келган Фаррух Омонов президент администрацияси шўъба мудири этиб тайинланди.
Омонов 1988 йилда туғилган, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси битирувчисидир.
Божхона қўмитасига янги раҳбар тайинланди
У 2019 йил декабридан 2020 йилнинг ноябрига қадар Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси ўринбосари, халқаро ҳамкорлик ва лойиҳалар комплекси раҳбари лавозимида фаолият юритган. Шунингдек, 2011—2015 йилларда Молия вазирлигида, 2015—2019 йилларда Савдо-саноат палатасида ҳам меҳнат қилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала