Колумнистлар

Ғарб Россияга нима деб жавоб беришни билмаяпти

© Sputnik / Евгений Биятов / Фотобанкка ўтишХрам Христа Спасителя и Архитектурный ансамбль Московского Кремля
Храм Христа Спасителя и Архитектурный ансамбль Московского Кремля - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2021
Эсанкираш, сергаклик, ҳайрат ва гумонсираш – Россиянинг оммага эълон қилган тинчлик ташаббусларига Ғарбнинг биринчи муносабати шунақа.
Таклифларнинг муҳимлиги ва мисли кўрилмаганлигига қарамасдан кўплаб ғарб (айниқса Европа) масс-медиалари бу воқеани ёритиш нозиклигини аниқлашда қийинчиликни сезиб, бир муддат жим бўлиб қолишди.
Немис сиёсатшуноси Александр Рарнинг таъкидлашича, Москва томонидан таклиф қилинган шартномалар лойиҳасини қисқа ёки батафсил шаклда чоп қилишга Европанинг бирор бир ОАВси жазм қилмади.
Афтидан, у ердаги шарҳловчиларнинг асосий муаммоси ўз оммасига уларни амалга ошириш аниқ деэскалацияга ва ҳақиқий олиб келадиган, дунёни ядровий уруш жар ёқасидан ортга ташлайдиган Россия таклифларини қандай тақдим этишдан иборат.
Оқни оқ, қорани қора дейиг – демак одатий омма учун Россиянинг табиий тажовузкорлиги ҳақидаги ғояларини сингдиришдан иборат ҳикоядан қўл тортиш.
Айнан шу боис тинчлик ташаббусларини ҳаргиз тинчлик ташаббуслари дейиш мумкин эмас. Хорижий ОАВларнинг илк ўнғайсиз муносабатларига қараганда, улар "талаблар" ва “ультиматум” сўзларига ёпишиб олишган: шу тариқа ўз ўқувчиларига Россиянинг ҳаттоки тинчлик таклифларини шантаж ёки таҳдид сифатида ёритиб беришлари мумкин.
Россиянинг Ғарбга ультиматуми: у қабул қилинмаса нима бўлади?
Мисол учун Германиянинг DW давлат ахборот агентлиги бу ҳақидаги янгиликни “Россия НАТОдан Шарқий Европани тарк этишни талаб қиляпти” сарлавҳаси билан берди. Агар немислар Россия ТИВ томонидан таклиф қилинган лойиҳалар билан диққат билан танишиб чиқишганида, улар илгари сурилган деярли барча таклифлар НАТОни бирор жойдан чиқишини эмас, балки уни кенгайтирмаслик ғояси борлигини билиб олишган бўлишарди.
АҚШнинг Россиядаги собиқ элчиси Майкл Макфолнинг муносабатига эътибор қаратадиган бўлсак, у ҳам тушунмаган (ҳойнаҳой, ўзини тушунмаганликка солган): биз асосан ҳарбий инфратузилманини бир-биридан ўта яқин масаофага силжитмасдан, вазиятни ҳозирги даражада қайд этишни таклиф қиляпмиз.
Америкалик дипломат жавобан ўз таклифларини илгари сурди: Днестрбўйидан Россия қўшинларини чиқариш, Жанубий Осетия ва Абхазияни тан олишни қайтариб олиш, “Қримни Украинага қайтариш” ва ҳоказо.
Макфол кайфиятида жавоб бериб, биз, албатта, Америкага денгиз ортидаги барча базаларини ёпишини, НАТОга эса ўзини ўзи тарқатиб юборишини таклиф қилган бўлардик. Бироқ тажрибали сиёсатчи жиддий равишда айнан шундай, ҳар бир ғояни абсурд ҳолатига етказиб, музокаралар олиб борилмоғи даркор. Ҳа, Ғарб дипломатияси даражаси энди шунақа – бу мактаб битирувчилари билан ишлашларига тўғри келаётган Россия дипломатик корпусига ҳамдардлик билдиришдан ўзга чора йўқ.
Ғарб журналистлари ва таҳлилчиларининг биринчи муносабатларидан келиб чиқиб, Россия ташаббуслари батафсил ўрганиш ва жавоб қайтариш учун лом-мим демаслик тактикаси танланган.
Путин НАТОнинг шарқ томон кенгайиши эҳтимоли юзасидан фикр билдирди
Axios сайти таклифлар ҳақида шундай ёзмоқда: “Россия талабларини экспертлар максималист ва қабул қилиниши даргумон деб таърифлашмоқда”. Кейин эса фақат АҚШ ва НАТО ўз зиммасига олиши керак бўлган мажбуриятлар санаб ўтилади.
Шунга ўхшашларни Ғарбда “Россия бўйича асосий мутахассислар” деб аталувчи экспертларнинг сўзларидан билиб оламиз. Бу хабарни ўқиб чиққан америкаликнинг дарғазаб муносабатини тасаввур қилинг ва у руслар яна ҳеч нарса ўрнига таклиф қилмасдан, унинг чаккасига тўппонча қадашга уринишмоқда деган фикрга келади.
Ахир ҳар икки келишувлар лойиҳаси – ҳам НАТО билан, ҳам алоҳида АҚШ билан – ўзаро мажбуриятлар ва кафолатларни назарда тутади. Равшанки, дипломатларимиз музокаралар пардаси ортида ўз ҳамкасбларига Ғарб уларнинг тинчлик ташаббусларидан бош тортган тақдирда Москва айнан чораларни кўришларини бафуржа тушунтиришади.
Омма олдида Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушко буни шундай тушунтирди: “Унда биз ҳам бу контртаҳдид яратиш режимига ўтамиз. Ўшанда биздан нима сабабдан бундай қарорлар қабул қилдик, нима сабабдан биз у ерга бунақа тизимларини жойлаштирганимизни сўрашга кеч бўлади”.
Ғарбда дипломатия тилини билмайдиганлар учун таклиф қилинган ҳужжатларни синчиклаб ўқиб чиқиш ва Россия, ҳозир хорижий ОАВлар буни бажаришга уринаётган, шунчаки Ғарбдан вазиятни кейинги таранглаштирмасликдан бош тортишни талаб қилаётганига эътибор қаратишни тавсия қилиш мумкин. Россия ҳам ўзига қатор мажбуриятларни олмоқда.
Агар Грушконинг сўзларини бу мажбуриятлар билан таққосласак, оддий шу хулосага келиш мумкин: АҚШ ва НАТО бизнинг тинчлик ташаббусларидан бош тортган тақдирида Россия бошқа давлатлар ҳудудидан мудофаа тизимига янги таҳдидларга жавобан ўша “контртаҳдид”ларни яратиш учун фойдаланишга тўлиқ маънавий ҳуқуқни (шусиз ҳам юридик ҳаққимиз бор) олади.
Лавров: НАТО ҳатти-ҳаракатларини қабул қилиб бўлмайди
Камлик қилгандек, Россия ракеталари ва ядровий қуроллари мамлакат чегарасидан ташқарида бўлиши мумкин. Ва бу уларни ўз ҳудудида жойлаштиришга тайёрлигини билдирган фақат Беларусь бўлмаслиги мумкин.
Россиянинг ядро ва ракета инфратузилмалари учун база жойлари ёқимсиз бўлиши мумкин. Ҳатто Вашингтонни анчагина шошириб қўйиши мумкин. Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябковнинг ҳозирги ва Кариб инқирози ўртасидаги бевосита параллелларни ўтказгани тасодиф эмас.
Ғарбдаги сонсиз кремлшунослар мана шуни тушуниш ёки қўрқишни англаш аҳволида эмас. Улар негадир Россиядаги барча эҳтимолий таҳдидларни (Грушко бу ҳақда гапирган ўша “контртаҳдидлар”) фақат “Россиянинг Украинага бостириб кириши” билан боғлашади.
Яъни ўзларига ўзи хаёлий “бостириб киришни” тўқиб чиқаришган, энди ўзлари Москва “ультиматуми” Украинага ҳужум қилишдан бош тортиш шартларини илгари суришдан иборат деб ҳисоблашмоқда.
Британиянинг асосий кремлшуноси Эдвард Лукас, мисол учун, “The Times” саҳифаларида Россия томонидан бутун Азоб соҳиллари эгаллаб олишинига оид қўрқувларини таърифлаётиб тан оладики: “Мен энг катта хавотирим кураш (ва, эҳтимол, ядровий қуролларнинг аллақандай жаранглаши) 1945 йилдаги Сталин билан Ялта битими намунасидаги янги шартнома билан якунланиши билан боғлиқ”.
Яна такрорлаймизки, бу таҳлилчилар Москва томонидан таклиф қилинган ҳужжатлар мантини синчиклаб ўқиб чиқишмагани яққол намоён. Улар булар Ғарб томонидан қабул қилинмаган тақдирда қўлларимиз Шарқий ярим шар билан чекланиши мажбур бўлмаган ностандарт юришларни амалга ошириш учун ечилишини тушунишмаган.
Агар гап Россия ядровий тизимларини АҚШга яқин бирор бир ерга жойлаштириш ҳақида борганида, бизни “эгилмасликда” айблаётган Америкада ва ғарб ОАВларида нималар бошланишини тасаввур қилиш мумкин. Буни ҳозир НАТО етакчилари Россияга айтишяптики, XXI асрда “таъсир соҳалари” ҳақидаги суҳбатлар жоиз эмас.
Грушко ёдга соладики, ракетага қарши мудофаа тизимларини чеклашга оид музокаралар даврида америкаликлар “ўзларининг хоҳиш рўйхатларига” Россия Кубадан ўқув бригадасини олиши шартлиги тўғрисидаги бандни киритишганди. “Гўёки бу ўқув бригадаси Флориданинг бирор бир ерида тушиб, АҚШни эгаллаб оладигандек ва ҳоказо”, - деди вазир ўринбосари Владимир Соловьёвга берган интервьюсида.
Агар америкаликлар бизнинг Кубадаги инструкторлариз хусусида бунчалик хавотир олган бўлса, Марказий Американинг бирор бир жойида Россиянинг шунчаки бўлмаган ўқув базасини жойлаштириш ғояси пайдо бўлган тақдирда улар қанчалик уввос тортишади.
Мана бу ерда улар ўзларининг “таъсир соҳалари”, “Америка америкаликлар учун” шиорлари, “АҚШнинг орқа томонида” Россия ҳарбий инфратузилалари пайдо бўлиши йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат эканини эслаб қолишади. Эслатамизки, улар амалдорлари Лотин Америкаси ҳақида Венесуэладаги инқироз авжи пайтида худди шундай фикр билдиришганди.
“Россия бўйича мутахассислар” шарҳларидаги энг хавотирлиси – бу инқироз лаҳзаларини, уларнинг саъй-ҳаракатлари билан биз етиб келган хавфли чизиқни англамасликлари. 30 йил илгари СССР парчаланишидан завқланган ва шу муносабат билан чоралар ҳиссини йўқотганлар, улар таҳдидларга қарши ва контртаҳдидга асосланган дунё барқарор бўлишини тушунишмайди.
Учинчи жаҳон урушини тўхтатиб турган рус қуроли
Бироқ унда фақат бир томон жавобан тутиб туриш ва қаршиликка эга бўлмай, доимо таҳдидларини кучайтириб бораётган дунё хавфлироқ.
Айнан шу боис Россия бу чизиқни босмасликни таклиф қилмоқда ва очиқчасига Ғарб Москванинг тинчлик ташаббусларидан бош тортган тақдирда у қандай қарама-қаршиликларни ишга солиши ҳақида огоҳлантирмоқда. Ғарб охир-оқибат тушуниб етиши керакки, барчамиз учун аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин чексиз таҳдид ва контртаҳдидларни кучайтиришдан кўра, янги Ялта битими яхшироқ.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала