Россия

“Омикрон” сичқон ва каламушларга юқмоқда – Роспотребнадзор

© Sputnik / Максим Богодвид / Фотобанкка ўтишМышь на футбольном поле
Мышь на футбольном поле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2021
“Омикрон” сичқон ва каламушларга юқмоқда - Роспотребнадзор раҳбари.
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. “Омикрон” сичқон ва каламушларга юқмоқда, аввалги штаммларда бундай бўлмаган, деди Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова.

"Омикрон" штамми

Илк бор 11 ноябрь куни Ботсванада аниқланган "омикрон" штмми ундан сўнг ЖАРда,кейин Гонконг ва бошқа давлатларга тез тарқалиб кетган эди. Бугунги кунда "омикрон" штамми дунёнинг 63 мамлакатида аниқланган.
Ҳозирга қадар ўтказилган изланишлар натижасида омикрон штаммининг ўта юқумлилиги, коронавируснинг бошқа штаммларидан устун келиши аниқланган. Масалан ЖАРда "омикрон" пайдо бўлганидан сўнг бир ой ичида "дельта" штаммни сиқиб чиқарган.
Россиялик вирусологларнинг дастлабки хулосасига кўра "омикрон" штамми "табиий вакцина" бўлиши мумкин. Чунки коронавируснинг ушбу штамми билан касалланганларда касалликнинг оғир кечиши ёки ўлим ҳолатлари жуда кам учрайди. Лекин "омикрон"га чалиниб кейин тузалганларда коронавируснинг бошқа штаммларига қарши иммунитет пайдо бўлади, деб хабар қилишган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала