Спорт

Ўзбекистон таэквондочилари 56 медални қўлга киритиб, жаҳонда 3-ўринни эгаллади

© Пресс служба Федерации тхэквондо УзбекистанаТхэквондисты Узбекистана завоевали на соревнованиях в Минске 56 медалей
Тхэквондисты Узбекистана завоевали на соревнованиях в Минске 56 медалей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2021
Ўзбекистонлик таэквондо усталари жаҳонда III ўринни эгаллади.
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. 13-20 декабрь кунлари Беларусь пойтахти Минск шаҳрида ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида таэквондо бўйича 55-Жаҳон чемпионати ҳамда Жаҳон кубоги бўлиб ўтди.
Унда 64 нафар ўзбекистонлик спортчи ҳам иштирок этиб, катта ютуқларни қўлга киритди.
Лазиз Ҳасанов бошчилигидаги терма жамоа Жаҳон кубогида 21 та олтин, 15 та кумуш ва 20 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида III ўринни эгаллашди.
Жаҳон чемпионатида эса қўйидаги натижаларга эришилди:
I ўрин - олтин медаль соҳиблари:
- Туль баҳслари бўйича:
1. Ли Владимир - III ДАН
2. Зоитов Музаффар - IV ДАН
II ўрин - кумуш медаль соҳиблари:
1. Гофурова Нозима - 16-17 ёшлар орасида 40 кг вазн бўйича
2. Холбеков Боходир- массоги 73 кг вазн бўйича
- Жамоавий туль бўйича 14-17 ёшлар орасида:
1. Ким Евгений
2. Четвериков Александр
3. Пак Владислав
4. Пак Вячеслав
5. Ли Владимир
6. Дай Лун
III ўрин бронза медаль соҳиблари:
-Туль бахслари бўйича:
1. Холмуродов Мухаммаджон 16-17 ёшлар орасида 63 кг вазн бўйича
2. Четвериков Александр 14-15 ёш орасида 65 кг вазн бўйича
3. Холбеков Боходир IV ДАН
4. Абдулхамидова Зиёдахон II ДАН
5. Ким Евгений 16-17 ёшлар орасида II ДАН
- Жамоавий массоги 16-17 ёшлар орасида:
1. Ким Евгений
2. Пак Владислав
3. Пак Вячеслав
4. Гайбуллаев Фирдавс
5. Холбеков Мухаммаджон
6. Бабаев Алибек
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала