Ҳодисалар

Қидирувдаги фуқаро жаримага эътироз билдириш учун ЙҲХБга келганда ушланди

© Sputnik / Стас ЭтвешАрест, архивное фото
Арест, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2021
Қоидабузарлиги бўйича жаримасига эътироз билдириб шахс қатор жиноятларни содир этиш гумони билан қидирувда бўлган.
ТОШКЕНТ, 21 дек – Sputnik. Тошкент вилоятида йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига келган фуқаро муқаддам жиноят содир қилганликда айбланаётгани ва ҳозирда қидирувда экани маълум бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ИИВ ЙҲХББ) матбуот хизмати хабар берди.
17 декабрь куни фуқаро Э.С. қоидабузарлиги бўйича жаримасига эътироз билдириб, вилоят ЙҲХБга мурожаат қилган.
Фуқарониинг маълумотлари махсус дастур орқали текширилганда у қидирувдалиги маълум бўлган.
Қашқадарёда ЙПХга ходими талабига бўйсунмаган “Lacetti”нинг ойнаси синдирилди – видео
У "қасддан баданга енгил шикаст етказиш”, “ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш” ва “талончилик” моддаларидаги жиноятларни содир этишда гумонланмоқда.
Э.С. қўлга олинган ва Чирчиқ шаҳар ИИБга топширилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала