Роппа-роса 30 йил аввал 11та давлат раҳбари МДҲ декларациясини имзолади - архив лавҳа

© Sputnik / Дмитрий АстаховФлаги стран СНГ
Флаги стран СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2021
Oбуна бўлиш
1991 йил 21 декабр куни Олмаотада Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигини ташкил этиш тўғрисидаги декларация имзоланди.
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Бундан роппа-роса 30 йил аввал 21 декабр куни Олмаотада Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигини ташкил этиш тўғрисидаги декларация имзоланди. Ҳужжат Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг ташаббуси билан ишлаб чиқилган.
Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Украина Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигини ташкил этди.
“1991 йил 21 декабрда Олмаота шаҳрида биринчи президент Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан МДҲ тамойиллари ва мақсадларини тасдиқловчи декларация имзоланди. 30 йил давомида МДҲ жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинган нуфузли минтақавий ташкилотга айланди. Қозоғистон МДҲни қўллаб-қувватлайди ва унинг ишида фаол иштирок этади”, — деб ёзди Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Twitterда.
1991 йил 8 декабрда Беларус, Россия ва Украина раҳбарлари МДҲни ташкил этиш тўғрисида битимни имзолади.
1993 йил декабр ойида Грузия МДҲга қўшилди.
Янгиликлар лентаси
0