Россия қурилиш майдонларида мигрантлардан воз кечиш қўллаб-қувватланмади

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишРабочий кладет кирпич
Рабочий кладет кирпич - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2021
Oбуна бўлиш
Россия қурилиш майдонларида мигрантлардан воз кечиш таклифи қўллаб-қувватланмади.
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Россия федерал ҳукумати мигранларни қурилиш майдонларида мигрантлардан бутунлай воз кечиш таклифини қўллаб-қувватламади, деб хабар қилди “Известия” нашри Россия бош вазири ўринбосари Марат Хуснуллин назорат қилувчи вазирликка асосан.
Вазирлик маълумотларига кўра, ишчи кучининг танқислиги қурилиш нархига сезиларли таъсир кўрсатмоқда.
Давлат Думаси қурувчи ташкилотлар орасида сўров ўтказди, унга кўра, мигрантлардан воз кечиш уй-жой нархини 10-40 %га ошириши мумкин.
Респондентларнинг деярли 24 % хорижлик ишчи кучидан умуман воз кечиб бўлмайди, деб жавоб берган.
Яна 28% 3-5 йил ичида мигрантлардан воз кечиш мумкин, деб тахмин қилди, 47 % эса бу бир-икки йил ичида аниқ амалга оширса бўлади, деб жавоб берди.
Респондентларнинг атиги 1 % буни фақат беш-ўн йилдан кейин амалга ошириш мумкин деб жавоб беришди.
Давлат Думасининг Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги қўмитаси аъзоси Александр Якубовскийнинг фикрича, ҳозирги вазиятда мигрантлардан тўлиқ воз кечиш қурилишнинг тўхтатилишига, қурувчиларнинг мижозлар олдидаги шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажармаслигига олиб келади.
Россия Қурилиш вазирлигида қурилиш саноати олдида турган кенг кўламли вазифаларни ҳисобга олган ҳолда, хорижий ишчи кучини ҳудудларга олиб кириш масаласи ҳали ҳам долзарб деб айтилди.
Ҳозирги вақтда уй-жой нархининг ўсишида асосий омил - қурилиш материаллари соҳасидаги нарх-наво, ишчи кучининг этишмаслиги ҳам қурилиш таннархига кучли таъсир қилади.
Янгиликлар лентаси
0