Россия

Россия сув ости кемаси қанотли ракета билан қирғоқдаги нишонни яксон қилди - видео

© Sputnik / Алексей Даничев / Фотобанкка ўтишДизель-электрическую подлодку "Петропавловск-Камчатский" передали ВМФ России
Дизель-электрическую подлодку Петропавловск-Камчатский передали ВМФ России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2021
Россиянинг сув ости кемаси қанотли ракета билан Япон денгизидан 1 минг км масофадаги нишонни яксон қилди.
ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Россиянинг янги "Петропавловск-Камчатский" дизел-электр сув ости кемаси "Калибр" қанотли ракета билан Япон денгизидан 1 минг км масофада қирғоқ нишонини яксон қилди. Бу ҳақда Тинч океан флоти матбуот хизмати хабар берди.
"Белгиланган вақтда ракета Сюркум (Хабаровск ўлкасида) тактик майдонидаги қирғоқ нишони позициясига тегди. Отиш масофаси 1000 километрдан ошди", дейилган хабарда.
Уучиришдан олдин сув ости кемалари миссия ҳудудига яширин чиқиш бўйича тактик маневрни амалга оширди.
Сув ости кемаси Болтиқбўйидан ўтган кемалар отрядининг бир қисми сифатида ноябр ойининг охирида Тинч океан флотининг асосий базасига етиб келди.
“Петропавловск-Камчатский” флотга 2019 йил ноябр ойида топширилган. Сув ости кемаси “Стрела-3М”, “Игла-1”, “Верба” зенит тизимлари, “Калибр”, 3М54К ракеталари ва бошқалар билан қуролланган. Кеманинг чуқурлиги - 240 метр, максимал чуқурлиги - 300.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала