Ҳодисалар

Тошкент вилоятида вагон устига чиққан лицей талабаси ток уришидан вафот этди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Фотобанкка ўтишУчасток железнодорожного пути
Участок железнодорожного пути - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2021
Қибрай туманида 2-академик лицей талабаси темир йўл бекатидаги вагон устига чиқиши оқибатида ток уриб, ҳалок бўлди.
ТОШКЕНТ, 21 дек – Sputnik. Тошкент вилоятининг Қибрай туманида вагон устига чиққан лицей талабаси ток уришидан ҳалок бўлди.
Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабарига кўра, ИИВ 2-сонли Тошкент академик лицейининг 3-курс талабаси бўлган З.Ж. “Оққовоқ” темир бекати 21-километрида вагон устига чиққан. Оқибатда уни юқори кучланишдаги ток урган. Талаба воқеа жойида вафот этган.
Тошкентда 8 ёшли қизалоқ электр токи уриши оқибатида вафот этди
Шу муносабат билан 20 декабрь куни ИИВ 2-сон Тошкент академик лицейида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ўқувчиларга темир йўлда ҳаракатланганда вагон устига чиқмаслик, темир йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтмаслик, темир йўл атрофида қулоқчинлардан фойдаланмаслик зарурлиги тушунтирилган. Бундан ташқари темир йўл ҳудуди ўта хавфли ҳудуд эканлиги тўғрисида тушунчалар берилган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала