“UzAuto Motors” 5−17 декабрь кунлари ишлаб чиқарилган автомобилларни чақириб олади

© GM UzbekistanNexia 3
Nexia 3 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.12.2021
Oбуна бўлиш
Компания бу автомобилларнинг орқа ойна иситиш тизимини текшириш зарурати билан боғлиқлигини билдирган.
ТОШКЕНТ, 21 дек – Sputnik. "UzAuto Motors” компанияси 2021 йил 5-17 декабрда ишлаб чиқарилган “Nexia”, “Cobalt” ва “Lacetti” автомобилларини чақириб олиш дастурини эълон қилди.
Компания хабарига кўра, бу автомобилларнинг орқа ойна иситиш тизимини текшириш зарурати билан боғлиқ.
Таъкидланишича, барча ишлар "UzAuto Motors” АЖ ходимлари томонидан дилерлик марказларининг сервис хизматида ишлаб чиқарувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Автомобиллари чақириб олиш дастурига тўғри келган барча автомобиль эгалари дилерлик марказлари ёки компания томонидан огоҳлантирилади.
Мавзуга оид:
“UzAuto Моtors” қатор автомобилларни сотиш бўйича аризаларни қабул қилишни тўхтатди
“UzAuto Motors” “Captiva” харидорларига пулларини қайтаришни бошлади
“UzAuto Motors” автомобилларни нима сабабдан дон омборида сақламоқда
"UzAuto" "Captiva 5" учун "чексиз узр" сўради
Янгиликлар лентаси
0