Сиёсат

Мирзиёев бош прокурорга ер ажратишдаги порахўрлик борасида юзланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2021
"Катта-катта ҳокимларни жавобгарликка тортсангиз, сизни ҳурмат қилишни бошлайман". Президент ер ажратишдаги коррупция ҳолатлари юзасидан бош прокурорга юзланди.
ТОШКЕНТ, 22 дек – Sputnik. Шавкат Мирзиёев 21 декабрь куни ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Танқидий руҳда ўтган йиғилишда янги ташкил этилган Кадастр агентлиги томонидан ерларни ялпи хатловдан ўтказиш ва электрон рўйхатга олиш ишларининг бориши, хатлов жараёнида аниқланган муаммолар, ер ажратиш ва ҳисобини юритишдаги коррупция ҳолатлари эътибор марказида бўлди.
Президентнинг сўзларига кўра, республика бўйича 30 мингта фермер ва деҳқонларга ажратилган ер майдони ҳужжатдагига нисбатан 67 минг гектарга кўплиги аниқланган.
"Ҳаммаси порахўрлик. Ҳеч ким бир гектар, бир сотих ерни бекорга бермайди-ку. Айниқса, 28 минг гектар ер майдони ҳоким қарорига нисбатан амалда 234 минг гектарга камлиги маълум бўлди”, - дейди президент.
Президент йўл, электр, газ таъминоти, сув хўжалиги, ободонлаштириш объектлари, кўп қаватли уйларга туташ ҳудудлар кадастрида ҳам кўплаб муаммолар мавжудлигини таъкидлади.

Ҳоким ва прокурорлар, бунинг орқасида аниқ пора ва коррупция турибди. Бош прокурор буни ёқадими, ёқмайдими ҳаммага айтиши керак. Пора турибди. Бизда Конституцияга кўра коррупцияга қарши курашадиган энг катта (орган) Бош прокуратура. Конституциявий бурчи буларнинг. Ўртоқ Йўлдошев, шуни ҳаммага қаттиқ айтиш керак. Буни орқасида пора турибди, коррупция турибди. Фақат мажлис ўтказавериш эмас, катта-катта ҳокимларни жиноий жавобгарликка тортсангиз, мен сизни ҳурмат қилишни бошлайман”, - деди Мирзиёев.

Келгуси йилда аҳолига ижарага бериладиган 80 минг гектар ерни давлат рўйхатидан ўтказиб, кейин танловга чиқариш вазифаси қўйилди.

Мавзуга оид:

Деҳкончилик учун 1 гектаргача ер ижарага берилади
Тошкентда 1 гектар ерни 200 минг долларга олиб беришни ваъда қилганлар қўлга олинди
Жиззахда тадбиркорга тегишли ерни 45 минг долларга пулламоқчи бўлган фирибгарлар ушланди
“Миллион долларлар”: уч вилоятда ерни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала