Ноқонуний миграция соҳасидаги жиноятлар учун жазони кучайтириш керак - эксперт

© Sputnik / Андрей Стенин / Медиабанкка ўтишМигранты
Мигранты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2021
Oбуна бўлиш
Россияда ноқонуний миграция соҳасидаги оғир жиноятлар учун жазони кучайтириш зарур - эксперт
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Россияда ноқонуний миграция соҳасидаги оғир жиноятлар учун жазони кучайтириш зарур, деди Халқаро полиция уюшмаси Россия бўлими раҳбари Юрий Жданов РИА Новости агентлигига берган интервьюсида.

"Ноқонуний миграция билан боғлиқ оғир жиноятларни содир этганлик учун жиноий жавобгарликни кучайтиришимиз керак. ИИВ ва ФХХ тезкор бўлинмаларининг тезкор-қидирув фаолиятига инновацион ва ижтимоий муҳандислик воситаларини жорий этишни жадаллаштириш лозим,” - деди Жданов.

Унинг сўзларига кўра, Россиядаги ноқонуний мигрантларнинг умумий сони - 2,5-10 миллион оралиғида ўзгаради.
“Ҳуқуқий қоидаларни соддалаштириш учун миграция қонунчилигини модернизация қилиш ва қатъийлаштириш зарур, биринчи навбатда, мигрантларни электрон назорат, энг сўнгги ахборот технологиялари имкониятлари, биометрик идентификация қилиш воситалари йўналишида", - деб қўшимча қилди эксперт.
Сиз учун мавзуга доир қизиқарли материаллар:
Эксперт: 2022 йилда Россияга мигрантлар оқими кўпаяди>>
Мигрантларнинг маоши: сўров натижалари>>
Миграция сиёсати бўйича қатор йиғилишлар ўтказилади>>
Янгиликлар лентаси
0