Жамият

Қамчиқ довонида вазият яхши - видео

© ГУБДД МВД УзбекистанаПеревал Камчик 22 декабря
Перевал Камчик 22 декабря - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2021
Қамчиқ довонида транспорт ҳаракати тўлиқ амалга оширилмоқда, тўхтаб қолган транспорт воситалари йўқ - ЙҲХББ.
ТОШКЕНТ, 22 дек- Sputnik. Айни дамда Қамчиқ довонида вазият яхши, йўлнинг қатнов қисми қордан тозаланган, транспорт ҳаракати тўлиқ амалга оширилмоқда, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ.
"Қамчиқ" довонидан ўтган A-373 автомобиль йўли махсус техникалар ёрдамида қордан тозаланди. Йўлга қум ва туз сепиш ишлари амалга оширилиб, музламалар юзага келишининг олди олинди",- дейилган хабарда.
Шу билан бирга ЙҲХББ барча ҳайдовчилардан тезлик меъёрига риоя қилиш, оралиқ масофани сақлаш ва ўта эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишни сўраб қолган.
Эслатиб ўтамиз, бугун тонги соат 04:00 ларда Қамчиқ довонида шиддатли қор ёғиши кузатилган эди. Довон орқали ўтган A-373 автомобиль йўлининг 230-245 километрлари оралиғида ҳайдовчилардан ўта эҳтиёт бўлиш сўралган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала