Қирғиз-тожик чегарасида қурол қўллаш ҳолати: ҳайдовчи жароҳат олди - видео

© Sputnik / Игорь Егоров / Медиабанкка ўтишВоеннослужащие вооруженных сил Киргизии
Военнослужащие вооруженных сил Киргизии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2021
Oбуна бўлиш
Тожикистон ҳарбийлари “КамАЗ” юк машинасига ўт очди.
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Тожикистон ҳарбийлари “КамАЗ” юк машинасига ўт очди, ҳайдовчи Қирғизистон фуқароси яраланди, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Давлат чегара хизматига асосан.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳолат қирғизистонлик ҳайдовчи “КамАЗ” русумли юк машинасида Баткен вилояти Лейлек тумани Мақсат-Жаштик йўли бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда юз берди.
Қирғизистон чегара хизмати қуйидагиларни маълум қилди:
Ҳайдовчи ариқдан сув олиш учун тўхтаган. Шу вақтда 3 нафар тожикистонлик ҳарбий хизматчи унга яқинлашиб, машинага ўтиради ва Тожикистон ҳудудига боришни талаб қилди.
Ҳайдовчи тожик чегарачилари билан бирга ҳаракатланади. У ўзига эътибор қаратиш мақсадида йўл бўйлаб кетаётган бошқа машинанинг йўлини тўсади ва тожикистонлик ҳарбийлар томонидан қўлга олинганини ҳақида бақиради.
Тожикистон чегарачилари машинадан тушади, ҳайдовчи эса ҳаракатни давом эттиради.
Тожикистонлик ҳарбийлар “КамАЗ”га қарата - ғилдирак ва олд ойнага 3 марта ўқ узишди. Бунинг оқибатида синган ойна бўлакларидан ҳайдовчи тимдаланди.
Икки давлат чегара вакилларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Sputnik Тожикистон маълум қилишича, чегарада юз берган бу ҳодисани Тожикистон расмийлари ҳам тасдиқлади.
Янгиликлар лентаси
0