Қирғизистон президенти Отабек Умаровни тақдирлади

© Sputnik / Рамиз БахтияровОтабек Умаров
Отабек Умаров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2021
Oбуна бўлиш
Умаров Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида маданият ва спорт соҳасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун тақдирланган.
ТОШКЕНТ, 22 дек – Sputnik. Қирғизистон президенти Садир Жапаров Отабек Умаровни мамлакатнинг фахрий ёрлиғи билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Бу ҳақда “Кабар” нашри хабар бермоқда.
Ҳужжатга кўра, Умаров Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида маданият ва спорт соҳасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун тақдирланган.
Кўп мамлакатлар ушбу Олимпия ўйинларидан сабоқ олиши керак- Отабек Умаров
Отабек Умаров 2020 йил февралида Марказий Осиё ММА (аралаш санъат) конфедерацияси раҳбари, ўша йилнинг декабрида эса Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти этиб сайланган эди.
Янгиликлар лентаси
0