Россия

Россияда йўл қоидасини қўпол бузган ҳайдовчи қамалиши мумкин - янги қонун

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Фотобанкка ўтишРабота сотрудников ГИБДД
Работа сотрудников ГИБДД  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2021
Россияда белгиланган тезликни 60кмдан оширган ва йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетган ҳайдовчилар икки йилгача қамалиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 22 дек - Sputnik. Россия Давлат Думаси автомобилни тажовузкор услубда бошқарган, тезликни ҳаддан ортиқ даража оширган ҳайдовчилар учун жазони кучайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилди. РИА Новости хабарига кўра.
Унга кўра, автомобилни агрессив услубда бошқарган, белгиланган тезликни 60 ва ундан ортиқ километрга оширган, йўлнинг қарама-қарши томонига чиққан ва ушбу қоидабузарликларни бир неча бор содир этган ҳайдовчилар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Шунингдек, уларга 200-300 минг рубл (4000$) жарима солиниши, 480 соат мажбурий ишлар берилиши ёки 2 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланишлари мумкин.
Янги қонун нафақат йўл ҳаракати инспекторлари томонидан аниқланган қоидабузарликларга, балким назорат камералари томонидан аниқланган қоидабузарликлар учун ҳам амал қилади.
Ушбу қонун кучи олдин ана шундай қоидабузарлик содир этган ёки ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилган шахслар учун амал қилади.
Йўл ҳаракати хавфсизлигини оширишга қаратилган қонунни Россия Думасидаги бешта фракциянинг барчаси қўллаб қувватлашди ва уни ишлаб чиқишда ўз ташаббулари билан иштирок этишди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала