Иқтисод

Тошкентнинг энг нуфузли кўчмас мулк объектларидан бири сотувга қўйилди

© Хаятт Ридженси ТашкентГостиница Hyatt Regency Tashkent
Гостиница Hyatt Regency Tashkent  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2021
Ариза топшириш барча манфаатдорлар учун очиқ, аризалар ўзбек, рус ва инглиз тилда қабул қилинади.
ТОШКЕНТ, 22 дек - Sputnik. Тошкентнинг энг нуфузли кўчмас мулк объектларидан бири бўлган беш юлдузли Hyatt Regency меҳмонхонаси сотувга қўйилди. Бу ҳақида "Давактив" агентлиги хабар қилмоқда.
"Ўзбекистон президентининг 6167-сонли фармонига асосан, Давлат активларини бошқариш агентлиги “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасини ошкора рақобат тамойилларига асосланган савдо жараёни орқали сотилишини эълон қилади", - дейилган хабарда.
Шунингдек, савдо жараёнига энг яхши таклифларни танлаш учун “KPMG Valuation and Consulting” компанияси молиявий маслаҳатчи сифатида жалб қилингани ҳам айтиб ўтилган.
Ариза топшириш жараёни барча манфаатдорлар учун очиқ бўлади. Аризалар ўзбек, рус ва инглиз тилда қабул қилинади. Кўчмас мулк объектининг сотувчи чиқариш қиймати, шартлари ва бошқа батафсил маълумотлар ҳозирча келтирилмаган.
Гостиница Hyatt Regency в Ташкенте  - Sputnik Ўзбекистон
“Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонаси

“Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонаси 2016йилда ишга туширилган. Меҳмонхона шаҳар марказида, Тошкентнинг асосий диққатга сазовор жойларига қулай ва яқин масофада жойлашган.

Умумий ер майдони 3,1 гектар, бино ва иншоотлар майдони 60,1 минг квадрат метрни ташкил этади.

Меҳмонхона 8 қаватдан иборат бўлиб, мижозлар учун 300 та хона, жумладан, 248 та стандарт ва 52 та люкс/ярим люкс хоналарни мавжуд.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала