Янги йил байрами кунлари қайси мамлакатларга парвоз қилиш мумкин

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишCамолет Boeing 767 авиакомпании Uzbekistan в аэропорту "Внуково" имени А. Н. Туполева.
Cамолет Boeing 767 авиакомпании Uzbekistan в аэропорту Внуково имени А. Н. Туполева. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2021
Oбуна бўлиш
Ҳозир Ўзбекистон 18 та хорижий мамлакатлар билан мунтазам авиақатновларни тиклаган.
ТОШКЕНТ, 22 дек – Sputnik. Транспорт вазирлиги янги йил байрами кунлари ўзбекистонликлар қайси хорижий давлатларга учиши мумкинлигини маълум қилди.
Таъкидланишича, бугунги кунда 18 та хорижий мамлакатлар билан мунтазам авиақатновлар тикланган. Ҳафтасига 28 та йўналиш бўйича 144 та парвозлар амалга оширилмоқда.

Мунтазам парвозлар

Туркия, 40 та рейс (Тошкент – Истанбул, Самарқанд – Истанбул, Фарғона – Истанбул);
Қозоғистон, 34 та рейс (Тошкент – Олмаота, Самарқанд – Олмаота, Урганч-Оқтов, Нукус-Оқтов, Нукус-Оқтўба);
Россия, 22 та рейс (Тошкент – Москва, Самарқанд – Москва, Самарқанд – Санкт-Петербург);
БАА, 16 та рейс (Тошкент – Дубай, Тошкент – Шаржа);
Корея, 4 та рейс (Тошкент – Сеул);
Тожикистон, 4 та рейс (Тошкент – Душанбе);
Беларусь, 4 та рейс (Тошкент – Минск);
Қирғизистон, 3 та рейс (Тошкент – Бишкек);
Миср, 3 та рейс (Тошкент – Қоҳира, Тошкент – Шарм-ал-Шайх);
Грузия, 2 та рейс (Тошкент – Тбилиси);
Германия, 2 та рейс (Тошкент – Мюнхен);
Ҳиндистон, 2 та рейс (Тошкент – Деҳли);
Кувайт, 2 та рейс (Тошкент – Ал-Кувайт);
Латвия, 2 та рейс (Тошкент – Рига);
АҚШ, 2 та рейс (Тошкент – Нью-Йорк);
Эрон, 1 та рейс (Тошкент – Теҳрон);
Исроил, 1 та рейс (Тошкент – Тель-Авив);
Саудия Арабистони, 1 та рейс (Тошкент – Ар Риёд);
Маълум қилинишича, парвозлар санитария-эпидемиология талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.

Чартер парвозлар

Мунтазам парвозлардан ташқари? сайёҳлик агентлари одатда мунтазам қатновлар бажарилмайдиган давлатларга бир марталик (чартер) рейсларни ташкил қилишган.

Транспорт вазирлиги ваколатли органдан ўрнатилган тартибда тегишли рухсат олмасдан авиачипталарни сотиш билан боғлиқ ҳолатлар бўлиши ҳақида огоҳлантирган. Сўнгги ойларда бундай ҳолатлар кузатилган эди.

Қайд этилишича, одатда чартер рейслари мижозларнинг сонидан келиб чиқиб ташкил этилади ва чипта жўнаб кетиш куни ёки самолётга чиқишдан олдин расмийлаштирилади. Чартер қатнови ташкилотчиси парвозни тайёрлаш юзасидан барча масъулиятни ўз зиммасига олади. Хусусан, чартер қатновини амалга ошириш юзасидан барча зарурий ҳужжатларни тайёрлайди. Яъни чартер қатнови орқали парвоз этмоқчи бўлган йўловчи рейсни ташкил этиш билан боғлиқ ҳеч қандай муаммога дуч келмаслиги таъминланиши лозим.
Вазирлик чартер қатновлари орқали парвоз этмоқчи бўлган йўловчиларнинг турли муаммоларга дуч келмаслигини олдини олиш мақсадида авиачипталарни харид қилишдан аввал "Ўзавиация" агентлиги сайтида режалаштирилган рейс (парвоз)лар ҳолати билан (https://uzcaa.uz/ru/table) танишиб чиқишни тавсия этган.

Мавзуга оид:

Тошкент–Деҳли йўналишидаги парвозлар сони кўпайтирилади
Ўзбекистонда арзон чиптали ҳудудий авиакомпания ташкил қилинди
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги қиш мавсуми мунтазам парвозлар жадвали тасдиқланди
Янгиликлар лентаси
0