Иқтисод

Юридик шахслардан ҳам қуёш энергиясини сотиб олиш бошланди

© АО "РЭС"АО "РЭС" начала закупку электроэнергии у юр. лиц
АО РЭС начала закупку электроэнергии у юр. лиц - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2021
Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент филиали ортиқча электр энергияни сотишни бошлаган биринчи юридик шахс бўлди.
ТОШКЕНТ, 22 дек - Sputnik. "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ юридик шахслардан қуёш энергияси сотиб олишни бошлади, деб хабар қилмоқда жамият матбуот хизмати.
Биринчи ана шундай шартнома, Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент филиали билан имзоланди.
© АО "РЭС"АО "РЭС" начала закупку электроэнергии у юр. лиц
АО РЭС начала закупку электроэнергии у юр. лиц - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2021
АО "РЭС" начала закупку электроэнергии у юр. лиц
Маълум бўлишича, олийгоҳда умумий қуввати 100 кВт қувват бўлган аккумуляторсиз қуёш электр станцияси ўрнатилган. Бугунги кунда қуёш электр станцияси орқали ишлаб чиқарилган электр энергияси университет эҳтиёжларини тўла қоплаб, унинг ортган қисмини “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга келишув асосида сотишни бошлади.
"21 декабрь куни Университет маъмурияти ҳамда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” АЖ ўртасида “Қайта тикланувчи энергия манбаларининг кичик объектларидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида” шартнома имзоланди", - дейилган хабарда.
Ўқув даргоҳида ишлаб чиқарилган электр энергияси электр таъминоти корхоналари томонидан кафолатланган тарзда АСКУЭ тизими доирасида ўрнатилган замонавий электрон ҳисоблагичлар орқали сотиб олинади.
Универсететда жорий йилнинг февраль ойида ишга туширилган қуёш станцияси 1 200 квадрат метр майдонда жойлашган бўлиб, бу ерда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ҳар бирининг қуввати 350 Вт бўлган 288 дона қуёш панеллари ўрнатилган. Станция ёрдамида бир йилда ўртача 220 000 кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилиши мумкин.
© АО "РЭС"АО "РЭС" начала закупку электроэнергии у юр. лиц
АО РЭС начала закупку электроэнергии у юр. лиц - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2021
АО "РЭС" начала закупку электроэнергии у юр. лиц
Бунинг яна бир афзаллиги, қуёш панеллари ёрдамида ишлаб чиқарилган электр энергияси университет ички электр тармоғига параллель равишда қўшилади ва ҳудудий электр тармоқларига босим ҳам камаяди.
Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистонда ортиқча электр энергиясини аҳолидан сотиб олиш бўйича биринчи шартнома 2021 йилнинг 3 ноябрь куни имзоланган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала