Иқтисод

Беларусь АЭС туфайли қанча газ тежаб қолгани маълум бўлди

© Белорусская АЭСБелорусская АЭС
Белорусская АЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2021
Беларусь АЭС тўлиқ ишга тушганидан сўнг йилига 4,5 млрд м3 табиий газ тежаб қолади.
ТОШКЕНТ, 23 дек - Sputnik. Беларусь Республикасининг Гродно вилояти Островице шаҳарчасида жойлашган БелАЭСнинг биринчи энергоблоки ишга тушганиган бир йилдан ошди. (2020 йил 3 ноябрда ишга тушган)
Беларус бош вазири Роман Головченко айтишига кўра, БелАЭСнинг биринчи блоки шу кунга қадар 6 млрд. кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарган. Иккинчи блок ишга тушганидан сўнг (2022 йил ёзда) Беларусь йилига қўшимча 4,5 млрд. кВт-соат электр энергияси олади.

АЭС Тўлиқ ишга тушганидан сўнг Беларусь йилига 4,5 млрд.м3 табийй газ тежаб қолиш имконига эга бўлади. Бу Россиядан импорт қилинаётган жами газнинг (20,33 млрд.м3) 22%ни ташкил қилади.

Ушбу муносабат билан Беларус айни дамда иккинчи АЭС қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақида аниқ қарор бир йил ичида қабул қилинади, деди бош вазир. Головченко айтишига кўра, кузга қадар АЭС майдончаси аниқланади. АЭС қуришда россиялик ҳамкорлар таклифи ҳам инобатга олинади, деди Головченко.
Маълумот учун, "Росатом" давлат корпорацияси томонидан Ўзбекистонда "3+" авлодига мансуб 2та ВВЭР-1200 реакторига эга бўлган АЭС қуриш назарда тутилган. АЭС қурилиши Жиззах вилоятида 2022 йилда бошланиши режалаштирилган. Уни ишга тушириш 2030 йилга мўлжалланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала