“Космонавтлар” метро бекатидаги ҳодиса ҳақида расмий маълумот берилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровТерешкова на станции Космонавтов
Терешкова на станции Космонавтов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2021
Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоқларда “Космонавтлар метро бекатида поезд вагони ёнгани айтилмоқда” сарлавҳали хабарлар тарқалди.
ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Космонавтлар” метро бекатида ёнғин чиққани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, бугун, 23 декабрь куни, соат 12:15 да Шайхонтоҳур тумани “Космонавтлар” метро бекати ичида ҳаракатланиб кетаётган 4 та вагондан иборат таркиб(состав)нинг 3-вагонида тутун чиққан. Бунга сақлагич куйганлиги ёки тормоз колодкаси сиқилиб қолгани тахмин қилинмоқда.
“Воқеа жойида ҳеч қандай ёнғин содир бўлмаган. Носоз вагон таъмирлаш учун ДЕПОга юборилган”, - дейилган хабарда.
Фуқаролар хавфсиз жойга эвакуация қилинган, ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Воқеа жойига шаҳар ҳамда туман ФВБ раҳбар ходимлари ва 2 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб этилган.
Ҳозирда вазият оқибатлари бартараф этилган, метро одатий иш режимида ишламоқда.
Янгиликлар лентаси
0