Россия

НАТО Шарққа бир қадам ҳам силжимаслиги керак - Путин Украина ҳақида

© Sputnik / Стрингер / Фотобанкка ўтишУкраинский военный
Украинский военный - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2021
Украина ҳудудига Россияга қарши бўлган давлат яратилмоқда. У ер замонавий қурол-аслаҳа билан тўлдирилмоқда, аҳолининг мияси тинимсиз чайилмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 дек - Sputnik. "Биринчи канал" журналистининг "Бизни нима тайёрланишимиз керак? У томондан "уруш" деган сўз айтилди. Биз бунга тайёрми?" деган саволига Владимир Путин қўйидагича жавоб берди.
" Мен воқеалар қандай ривожланганини бошидан бошламоқчиман. Совет Иттифоқи тарқалиб кетганда, Россиянинг бир қатор тарихий ҳудудлари, у ерда яшаётган рус халқлар билан бирга бошқа давлат ҳудудида қолиб кетган эди. Ўшанда биз бунга кўндик. Биз уларнинг ҳар қандай раҳбарияти билан ҳамкорлик қилдик, ёрдам бердик, ҳатто улар мутлақ Ғарбга
Лекин 2014 йилда нима содир бўлди? Қонли давлат тўнтарилиши, одамлари отиб ташлашди, ёқиб юборишди. Бундан Украина аҳолиси албатта норози бўлди. Шундан сўнг Қрим ва Севастопол масаласи пайдо бўлди. Улар биздан ўларни ўз қарамоғимизга олишни сўрашди.
Улар Украинада рус миллатини уларнинг тарихий ватанидан сиқиб чиқаришмоқда. Рус тилида гаплашишни таъқиқлаб қўйишмоқда. Ҳозир бўлса биз "уруш, уруш, уруш" деган сўзларни эшитмоқдамиз. Эҳтимол улар учинчи ҳарбий компанияга тайёргарлик кўрмоқда.
Украина ҳудудига Россияга қарши бўлган давлат яратилмоқда. У ер замонавий қурол-аслаҳа билан тўлдирилмоқда, у ерда тинимсиз равишда аҳолининг мияси чайилмоқда (Россияга қарши).
Эҳтимол улар радикал жангариларни Донбассга урушга тайёрламоқда.
Хўш бундаф вазиятда россия қандай яшаши керак? Биз доим уларни кузатиб эҳтиёт бўлиб яшашимиз керакми? Шунинг учун Жо Байден билан суҳбатда биз масалани кўндаланг қўйдик - НАТО Шарққа бир қадам ҳам силжимаслиги керак.
Биз ҳозирча бу саволга аниқ жавоб омадик, лекин умумий ҳисобда ижобий реакция кузатмоқдамиз, деди Россия президенти. Ушуб масала келгуси йилнинг бошида Женевада бўлиб ўтдиган музокаларда батафсил муҳокама қилинади, - деди Путин.
Россия президентининг бу йилги 18-катта анжумани офлайн форматда бўлиб ўтмоқда. Gрезидентга савол беришни орзу қилган журналистлар ва жамоат фаоллари сони 507 кишини ташкил қилади ва улар Манежнинг катта залида тўпланишган.
Савол беришни истаганлар орасида Россиянинг турли бурчаклари, жамиятнинг турли қатламлари, йирик ва ҳудудий ОАВлар, хорижий ОАВ вакилларидан иборат. Улар орасида Россияда "иноагент" мақомига эга бўлган ахборот агентликлари ҳам бор.
Хавфсизлик нуқтаи назаридан, президент ва журналистлар орасида масофа камида 20 метрни ташкил қилади. Ундан ташқари барча журналистлардан ниқобда бўлишни сўрашган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала