Россия

Путин: Олимпиадани бойкот қилиш бу катта хато

© REUTERS / Tingshu WangОлимпийские кольца на Олимпийской башне в Пекине
Олимпийские кольца на Олимпийской башне в Пекине - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2021
Вақтинчалик сиёсий мақсадларга эришиш учун Олимпиадани бойкот қилиш - бу катта хато - Владимир Путин.
ТОШКЕНТ, 23 дек - Sputnik. АҚШ расмийлари томонидан Хитойда 2022 йилда бўлиб ўтиши кутилаётган Қишги оимпиада ўйинларини дипломатик бойкот қилиш - бу катта хато, деди Россия президенти Владимир Путин, йиллик катта анжуман вақтида.
Маълумки бугунги кунда Хитой жиҳатдан дунёда энг тез ривожланаётган давлатлардан бири. Хитой иқтисодиёт харидорлик паритет кучи (purchasing power parity) бўйича АҚШ иқтисодиётидан аллақачон ўзиб кетган. Орадан бир неча йил ўтиб Хитой дунёнинг биринчи иқтисодига айланади. Буни тўғри тушуниш керак.
Эҳтимол АҚШ буни тушунган ҳолда, ҳозирдан Хитой ривожланишини тўхтатиб қолишга ҳаракат қилмоқда. Қишги Олимпиадани бойкот қилиш ҳам - ана шу мақсадда қўйилган қадамдир, - деди Путин.
Лекин бу катта хато, чунки АҚШ олдин ҳам бир неча бор Олимпиадаларни бойкот қилган эди. Лекин кейинчалик мен билан бўлган суҳбатда АҚШнинг собиқ президентларидан бири менга олимпиадани бойкот қилиш хато бўлганини тан олган эди. Шундай бўлса-да, АҚШ ўша хатони яна қайта такрорламоқда.
Менинг фикримча, қандайдир вақтинчалик сиёсий мақсадларга эришиш учун Олимпиадани бойкот қилиш - бу катта хато, - деди Владимир Путин.
Россия президентининг бу йилги 18-катта анжумани офлайн форматда бўлиб ўтмоқда. президентга савол беришни орзу қилган журналистлар ва жамоат фаоллари сони 507 кишини ташкил қилади ва улар Манежнинг катта залида тўпланишган.
Савол беришни истаганлар орасида Россиянинг турли бурчаклари, жамиятнинг турли қатламлари, йирик ва ҳудудий ОАВлар, хорижий ОАВ вакилларидан иборат. Улар орасида Россияда "иноагент" мақомига эга бўлган ахборот агентликлари ҳам бор.
Хавфсизлик нуқтаи назаридан, президент ва журналистлар орасида масофа камида 20 метрни ташкил қилади. Ундан ташқари барча журналистлардан ниқобда бўлишни сўрашган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала