Сиёсат

Ўзбекистон Афғонистонга 63 та вагонда инсонпарварлик ёрдами жўнатди

© Хокимият Сурхандарьинской областиУзбекистан направил в Афганистан 63 вагона гуманитарной помощи
Узбекистан направил в Афганистан 63 вагона гуманитарной помощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2021
Инсонпарварлик ёрдами озиқ-овқат, кийим-кечак ҳамда кўмир маҳсулотларидан иборат.
ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik. Бугун, 23 декабрь куни Ўзбекистондан Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами жўнатилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Поезд Термиз шаҳридаги "Айритом" чегара ўтказиш пункти орқали Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига жўнаб кетган. 63 вагондаги инсонпарварлик ёрдами озиқ-овқат, кийим-кечак ҳамда кўмир маҳсулотларидан иборат.
Балх вилояти марказида икки мамлакат расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Ўзбекистон афғон халқига 1,3 минг тонналик инсонпарварлик ёрдами жўнатган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала