Ўзбекистон ва Россия Миллий гвардиялари ҳамкорлигининг янги даври бошланади

© Пресс-служба РосгвардииРустам Джураев и Виктор Золотов подписали межведомственный план сотрудничества на 2022 год
Рустам Джураев и Виктор Золотов подписали межведомственный план сотрудничества на 2022 год - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2021
Oбуна бўлиш
Москвада икки мамлака т Миллий гвардиялари ўртасида 2022-йилга мўлжалланган Ҳамкорлик режаси имзоланди.
ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik. Ўзбекистон Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Рустам Жўраев Россияга расмий ташриф билан борди.
Миллий гвардия матбуот хизмати хабарига кўра, Росгвардия раҳбари Виктор Золотов билан учрашувда хавфсизлик масалалари ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

“Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳарбий кадрлар тайёрлаш соҳасида ўзаро тажриба алмашиш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган ва 2022-йилга мўлжалланган Ҳамкорлик режаси имзоланди”, - дейилган хабарда.

Делегация аъзолари Москва шаҳридаги Росгвардия Бош бошқармасида ҳам бўлиб, унда бўлинмаларнинг жанговар-хизмат фаолияти, техника ва қурол аслаҳалари, шунингдек, тезкор махсус отрядининг кўргазмали чиқиши билан танишдилар.
Ўзбекистон ва Тожикистон Миллий гвардиялари ҳамкорликни кенгайтиради
Ўзбекистон Миллий гвардияси ташкил этилганидан кейин биринчилардан бўлиб Россия Миллий гвардияси билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилган. 2018 йилда икки мамлакат Миллий гвардиялари қўшинлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланганди.
Россия ҳарбийлари ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида тажриба алмашди
Янгиликлар лентаси
0