Россия

Путин: Муҳаммад пайғамбарни ҳақорат қилиш - ижод эркинлиги эмас

© Sputnik / Сергей Гунеев / Фотобанкка ўтишЕжегодная пресс-конференция президента России Владимира Путина
Ежегодная пресс-конференция президента России Владимира Путина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2021
Муҳаммад пайғамбарни ҳақорат қилиш ва “Ўлмас полк” сайтида фашистларнинг суратларини жойлаштириш ижод эркинлиги эмас, деди Россия президенти Владимир Путин.
ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Россия президентининг йиллик катта матбуот анжуманида журналист экстремизмни тарғиб қилиш, ҳис-туйғуларни ҳақорат қилиш билан боғлиқ маъмурий ва жиноий ишлар кўпайиб бораётганини таъкидлади. Шу муносабат билан журналист кимнингдир ҳис-туйғуларини ҳимоя қилиш ва рассомнинг ўзини ифода этиш ҳуқуқи ўртасидаги чегара қаерда деган саволни президентга берди.
"Ўлмас полк" сайтида Гитлер ёки Гиммлерни жойлаштириш - бу ижод эркинлигими? Келинг масаланинг шу томони ҳақида ўйлаб кўрайлик. <...> Пайғамбар Муҳаммадни ҳақорат қилиш - бу нима? Бу ижод эркинлигими? Мен ўйлайманки, йўқ. Бу эътиқод эркинлиги ва ислом динига эътиқод қилувчиларнинг муқаддас туйғуларига тажовуз қилиш”, - деди давлат раҳбари.
Унинг сўзларига кўра бу янада кескин, экстремистик кўринишларни келтириб чиқаради.
“Мана улар Парижга боришди ва бутун таҳририятни отиб ташлашди” - деди Россия етакчиси..
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала