Россия

Путин Қор бобонинг адвокати бўлди

© Sputnik / Алексей МайшевГлавный Дед Мороз России во время интервью в Международном мультимедийном пресс-центре МИА "Россия сегодня" в Москве.
Главный Дед Мороз России во время интервью в Международном мультимедийном пресс-центре МИА Россия сегодня в Москве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2021
Владимир Путин ҳуқуқшунос эканини таъкидлаб ўтди ва журналист саволига Қорб бобонинг адвокати сифатида жавоб беришини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 23 дек - Sputnik. Вологда шаҳридан келган журналист Россия президентидан янги йил арафасида қор бободан нималарни кутаётганини сўради.
Шунингдек, мухбир, яқинда Санкт-Петербургда бир ҳуқуқшунос 23 йилдан буён унинг истагини бажармагани туфайли Қор бобони судга берганига қандай муносабатда эканини сўради.
Бунга Владимир Путин у ҳам Санкт-Петербурглик эканини ва у ҳам мутахассислик бўйича ҳуқуқшунос эканини таъкидлаб ўтди ва ушбу саволга Қорб бобонинг адвокати сифатида жавоб беришини таъкидлади.
Ҳамма биладики, Қор бобо фақат йил давомида ўзини яхши тутган ўғил ва қизларга совға улашади, деди Путин. шунинг учун Санкт-Петербурглиу ҳуқуқшунос биринчи навбатда ўзига ўзи савол бериши керак, ўтган йилллар давомида ўзини яхши тутганми ёки йўқ.
Ўзининг Қор бободан шахсий истаклари ва совғалари борасида, Владимир Путин ҳозирга қадар Қор бобо унинг истакларини ва кутилмаларин бажараётганини ва шу сабабли ҳам у ҳозир журналистлар саволларига жавоб бераётганини айтиб ўтди.
Россия президентининг бу йилги 18-катта анжумани офлайн форматда бўлиб ўтмоқда. Gрезидентга савол беришни орзу қилган журналистлар ва жамоат фаоллари сони 507 кишини ташкил қилади ва улар Манежнинг катта залида тўпланишган.
Савол беришни истаганлар орасида Россиянинг турли бурчаклари, жамиятнинг турли қатламлари, йирик ва ҳудудий ОАВлар, хорижий ОАВ вакилларидан иборат. Улар орасида Россияда "иноагент" мақомига эга бўлган ахборот агентликлари ҳам бор.
Хавфсизлик нуқтаи назаридан, президент ва журналистлар орасида масофа камида 20 метрни ташкил қилади. Ундан ташқари барча журналистлардан ниқобда бўлишни сўрашган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала