Жамият

Қандай нонушталар зарарли

© Depositphotos / LiSa_16Здоровый плотный завтрак
Здоровый плотный завтрак - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2021
Эндокринолог Тараско: гўшт, аччиқ чой ва оч қоринга ичилган қаҳва ва ширинликларни нонуштада истеъмол қилиш зарарли.
Эндокринолог шифокор ва парҳезшунос Анастасия Тараско РИА Новостига қайси нонушталар энг зарарлилар қаторига кириши ҳақида сўзлаб берди.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, оч қоринга ичилган аччиқ чой ва қаҳва ошқозон ичак трактининг шиллиқ қаватини безовта қилади ва қувват бермайди. Нонуштага ширинликлар: торт, конфет, пишириқ истеъмол қилиш ҳам тавсия қилинмайди. Бу маҳсулотлар таркибида тез сўриладиган ва глюкозанинг кўпайиб кетишига сабаб бўлувчи углеводлар бор. Натижада кўп вақт ўтмай очлик ҳисси пайдо бўлади, бош оғриши ҳам мумкин.
Зарарли нонушта: врач энг хавфли маҳсулотларни маълум қилди
“Ёғли гўшт, дудланган маҳсулотлар, маринадланган озиқ-овқатларнинг барчаси ҳазми қийин таомларга киради. Бундай нонуштадан сўнг уйқучанлик пайдо бўлади, ишчанлик қобилияти тушиб кетади. Куннинг ҳар бир вақтидаги овқатланишда мен маҳсулотлар ликопчаси қоидаларига риоя қилишни тавсия қиламан. Бу сизнинг умумий протеинингизнинг тўртдан бир қисмини истеъмол қилишингиз кераклигини англатади. Унинг бир қисмини тухум, творог, курка гўшти, товуқ гўшти, ёғсиз балиқ, ярмини сабзавот ва мевалар, ва қолган чорагига узун углеводлар ёки буғдой маҳсулотлари киради”, - дейди мутахассис.
Унинг фикрича, бу таркибга оз миқдорда соғлом ёғлар, сариёғ ёки қайта ишланмаган ўсимлик мойлари ва ёнғоқлар ҳам қўшилиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала