Россияда коронавирусга қарши “МИР 19” препарат рўйхатдан ўтказилди

© Sputnik / Пресс-служба ФМБА России / Медиабанкка ўтишПрепарат для лечения COVID-19 "МИР 19" зарегистрирован в России
Препарат для лечения COVID-19 МИР 19 зарегистрирован в России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2021
Oбуна бўлиш
Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги “МИР 19” коронавирусга қарши дори воситасини рўйхатдан ўтказди.
ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Федерал Тиббиёт-биология агентлигининг Иммунология институти томонидан яратилган “МИР 19” коронавирусига қарши ингаляцион препаратни рўйхатга олди.
Препарат ген даражасида РНК вируси кетма-кетликларининг фаоллигини танлаб бостиради. Коронавируснинг барча штаммларига, жумладан, “омикрон”га қарши самарали, деди ФМБА раҳбари Вероника Скворцова.

Хавфсиз ва фойдаланишга рухсат берилган

Препаратнинг клиник синовлари давомида унинг хавфсизлиги ва самарадорлиги исботланди. "МИР 19" - ингаляцион препарат ҳисобланади, небулизер ёрдамида киритилади.
"МИР 19" препарати фақат шифохоналарда қўллаш учун мўлжалланган, аммо уни амбулатор беморларни даволаш учун дорихоналарда сотиш учун тадқиқот ўтказиш режалаштирилган, деди Вероника Скворцова.

Россияда коронавирусга қарши яна қандай препаратлар бор

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Татьяна Семенова Россияда COVID-19дан даволаш учун 14 та дори воситалари рўйхатга олинганини маълум қилганди. Бундан ташқари, коронавирусга ташхис қўйиш учун 94та тизим рўйхатга олинган.
Россия олимлари COVID-19га қарши 7та вакцина ишлаб чиқди, уларнинг барчаси рўйхатдан ўтказилди.
Сиз учун мавзуга доир қизиқарли материаллар:
Россия коронавирусга қарши яна бир препарат яратмоқда: у вакцина эмас>>
“Омикрон” сичқон ва каламушларга юқмоқда – Роспотребнадзор>>
Янгиликлар лентаси
0