Россия

Россияда вакцина мажбурий бўладими - Путин

© Sputnik / Максим БогодвидВакцина Спутник V
Вакцина Спутник V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2021
Ҳар қандар мажбурий чора унга қарши аксил-чоралар ўйлаб топишига олиб келади. Шуни учун биз одамларнинг фикрини фақат тушунтириш йўли билан ўзгартиришимиз керак - Путин.
ТОШКЕНТ, 23 дек - Sputnik. Россияда ҳар куни коронвирусдан 1000дан ортиқ киши вафот этмоқда. Балким вакцинацияни мажбурий қилиш керакдир? Ёки вакцина олишга қарши тарғиб қилаётганларга қаттиқроқ жазо кўриш керакдир, - деган саволга Путин қуйидагича жавоб берди.
- Одамлар фикрига ҳурмат билан муносабатда бўлиш керак. Бугун касалхоналарда оғир аҳволда ётганларнинг аксарияти вакцина олмаганлар. Улар орасида вакцина олганлар ва касал бўлиб тузалганлар 1-3 %ни ташкил қилади. Биз ушбу фактларни, статистик маълумотларни одамларга етказишимиз керак. Уларни фақат тушунтириш йўли билан фикрини ўзгартиришимиз керак.
Чунки ҳар қандар мажбурий чора унга қарши аксил-чоралар ўйлаб топишига олиб келади. Биз бунга бир неча бор гувоҳ бўлганмиз, - деди Владимир Путин.
Маълумот учун, Россия президентининг бу йилги катта матбуот анжумани - 18 чиси ҳисобланади ва у олдингиларидан бироз фарқ қилади. Биринчидан - ушбу анжуман офлайн форматда бўлиб ўтади. Яъни президент ва журналистлар бир жойда битта бинонинг ичида учрашишади.
Иккинчидан, бу сафар президентга савол беришни орзу қилган журналистлар ва жамоат фаоллари сони 507 кишини ташкил қилади. Улар Россиянинг турли бурчаклари, жамиятнинг турли қатламлари, йирик ва ҳудудий ОАВлар, хорижий ОАВ вакилларидан иборат. Улар орасида Россияда "иноагент" мақомига эга бўлган ахборот агентликлари ҳам бор.
Хавфсизлик нуқтаи назаридан, президент ва журналистлар орасида масофа камида 20 метрни ташкил қилади. Ундан ташқари барча журналистлардан ниқобда бўлишни сўрашган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала