Шавкат Мирзиёевга бутун афғон халқи номидан чуқур миннатдорлик билдирилди

© Фото: МИД УзбекистанаВ Мазари-Шарифе состоялась церемония передачи гуманитарной помощи Афганистану
В Мазари-Шарифе состоялась церемония передачи гуманитарной помощи Афганистану - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2021
Oбуна бўлиш
Мозори Шарифда Ўзбекистон инсонпарварлик юклари Афғонистон халқига топширилди. Бу ёрдам мамлакатда оммавий очарчилик ва озиқ-овқат инқирозининг олдини олишга хизмат қилиши таъкидланди.
ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik. Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрида Ўзбекистон инсонпарварлик юкларини Афғонистон халқига тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
© Фото: МИД УзбекистанаМозори Шарифда Ўзбекистон инсонпарварлик юклари Афғонистон халқига топширилди.
В Мазари-Шарифе состоялась церемония передачи гуманитарной помощи Афганистану - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2021
Мозори Шарифда Ўзбекистон инсонпарварлик юклари Афғонистон халқига топширилди.
Юклар ун, гуруч, шакар ва бошқа озиқ-овқатлар, биринчи навбатдаги зарурий товарлар, кийим-кечаклар, тўқимачилик маҳсулотлари, 4 минг тоннадан зиёд кўмирдан иборат.
© Фото: МИД УзбекистанаМозори Шарифда Ўзбекистон инсонпарварлик юклари Афғонистон халқига топширилди.
В Мазари-Шарифе состоялась церемония передачи гуманитарной помощи Афганистану - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2021
Мозори Шарифда Ўзбекистон инсонпарварлик юклари Афғонистон халқига топширилди.
“Маросимда сўзга чиққан Афғонистон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири ўринбосари Шер Аббос Станакзай мамлакат учун оғир дамларда кўрсатилаётган доимий эътибор, қўллаб-қувватлаш ва бирдамлик учун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга бутун афғон халқи номидан чуқур миннатдорлик билдирди”, - дейилган хабарда.
Аббос Станакзай афғон халқи Ўзбекистон раҳбарининг биродарлик муносабатини доимо ҳис қилиб келганини, шу боис мамлакатнинг янги ҳокимият идоралари яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш учун барча имкониятларни ишга солишини, шунингдек, ўз ҳудудидан қўшни давлатларга, жумладан, Ўзбекистонга ҳеч қандай таҳдидларга йўл қўйилмаслигини билдирди.
© Фото: МИД УзбекистанаМозори Шарифда Ўзбекистон инсонпарварлик юклари Афғонистон халқига топширилди.
В Мазари-Шарифе состоялась церемония передачи гуманитарной помощи Афганистану - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2021
Мозори Шарифда Ўзбекистон инсонпарварлик юклари Афғонистон халқига топширилди.
Балх вилояти ҳокими Қудратилла Абу Ҳамза мазкур инсонпарварлик ёрдами ўз вақтида кўрсатилаётгани, айни қиш фаслида афғон халқи учун алоҳида аҳамият касб этишини қайд этди.
Таъкидланишича, бу ёрдам аслида мамлакатда оммавий очарчилик, оғир гуманитар ва озиқ-овқат инқирозининг олдини олишга хизмат қилади.
Тадбир давомида ўзбекистонлик ошпазлар томонидан ўзбек палови пиширилиб, барча йиғилганлар, шунингдек, Афғонистон жамоатчилигининг кўплаб вакилларига тортиқ қилинди.
Аввалроқ Ўзбекистон Афғонистонга 63 та вагонда инсонпарварлик ёрдами жўнатгани хабар қилинган эди.

Толибларнинг Афғонистон ҳукуматини эгаллаб олиши

Август ойи ўрталарида "Толибон"* аъзолари мамлакат пойтахти Кобулга бостириб кириб, президент саройини эгаллаб олишди.
31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини батамом тарк этишди ва бу билан Афғонистондаги қарийб 20 йиллик америка кампанияси ўз якунига етди.
Толиблар Афғонистоннинг муваққат ҳукумати таркибини эълон қилди.
Муваққат ҳукуматни "Толибон"* биринчи бор ҳукумат тепасига келганида ТИВ раҳбари курсисини эгаллаган ва ҳозирга қадар БМТ санкциялари остида қолиб келаётган Муҳаммад Ҳасан Охунд бошқариши маълум бўлди.
* Ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида.
Янгиликлар лентаси
0