Жамият

Товуқ гўштини қандай тўғри танлаш керак?

© Sputnik / Александр Кряжев / Фотобанкка ўтишПтицефабрики в Новосибирской области
Птицефабрики в Новосибирской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2021
Товуқ гўшти ўз хусусиятларида жуда фарқ қилиши мумкин, кўп анрса парраданинг ёши ва гўштининг қайси қисмини пиширишга боғлиқ.
Товуқ гўшти ўз хусусиятларида жуда фарқ қилиши мумкин, кўп анрса парраданинг ёши ва гўштининг қайси қисмини пиширишга боғлиқ. Парҳезшунос Елена Чедия маҳсулотни тўғри танлаш бўйича Sputnik радиосига берган интервьюсида тавсиялар бериб ўтди.
Товуқ гўшти қизил ва оқ бўлиши мумкин. Уларнинг қай бирини танлаш керак? Организмга қайси бири кўпроқ маъқул келади? Бу ҳақида Sputnik радиосига тиббиёт фанлари номзоди, врач-диетолог, Россия узлуксиз касбий таълим тиббиёт академияси (РМАНПО) диетология ва нутрициология кафедраси доценти Елена Чедия ўз тавсияларини бериб ўтди.
“Товуқ кўкраги -оқ, қолган барча қисмлари қизил бўлади. Қизил гўшт таркибида кўп миқдорда темир, рух, Б витаминлари бўлиб, организмдаги метаболик жараёнларни нормаллаштиради. Оқ гўшт осонроқ ва тезроқ ҳазм бўлади, чунки унда қизил гўштда қараганда ёғ ва холестерин жуда кам, шунинг учун парҳезли овқатланишда кўпроқ ишлатилади. Семизлик, юрак-қон томир касалликлари ва ошқозон-ичак тракти касалликларида оқ гўшт кўпроқ истеъмол қилинади”, - дейди мутахассис.
Товуқ гўштини танлашда катта товуқни кичигидан, бройлер товуқдан фарқлашни билиш лозим. Ёш товуқ гўшти кимгадир мос келади, лекин уни истеъмол қилиш баъзи инсонларга тавсия этилмайди, дейди Елена Чедия.
“Ёш товуқ, бройлерлар гўшти таркибида пуринлар (метаболик маҳсулоти сийдик кислотаси бўлган органик азотли моддалар,-таҳр.) кўп. Пурин алмашинуви бузилганда, биринчи навбатда қонда сийдик кислотаси даражаси кўтарилади. Эҳтиёт бўлиш керакки, бу бўғимларда подагра, жигарда сийдик кислотали тошлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Бироқ, товуқ гўштида холестерин кам. Холестерин миқдори юқори бўлса, ёш товуқ гўшти тавсия қилинади. Агар холестерин юқори бўлиб, бироқ сийдик кислотаси кўп бўлса, ёши катта парранда гўшти тавсия қилинади” – дейди парҳезшунос.
Товуқ тайёрлашнинг энг яхши усули қайнатиш ёки духовкада пиширишдир. Бундан ташқари, қайнатиб пиширишда парҳезшунос иккиламчи бульон технологиясидан фойдаланишни маслаҳат беради.
"Агар гўштнинг сифатига ишончингиз комил бўлмаса - у қандай етиштирилгани, қаерда ва қандай сақланганини билмасангиз ёки ошқозон-ичак тракти билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлса, иккинчи даражали бульон технологияси билан тайёрлаш яхши. Яъни гўштни совуқ сувга соласиз, ўн дақиқа қайнатиб оласиз, кейин бу сувни тўкиб, гўштни ювиб оласиз. Кейинчалик эса бошқа сувда қайнатиб олаверасиз”, - дейди Елена Чедия.
Сиз учун қизиқарли материаллар:
Қандай маҳсулотларда шакар “яширинганини” биласизми>>
Қайси маҳсулотлар умрни узайтиради?>>
Қандай майонез фойдали>>
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала