Дунёда

Туркманистон Россиянинг “Спутник Лайт” вакцинасини рўйхатдан ўтказди

© Sputnik / Павел Лисицын / Фотобанкка ўтишВакцина "Спутник Лайт"
Вакцина Спутник Лайт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2021
Туркманистон Россиянинг “Спутник Лайт” вакцинасини рўйхатдан ўтказди.
ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Туркманистон Россиянинг “Спутник Лайт” вакцинасини рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда республика Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари маълум қилди.
Туркманистон бир компонентли Россия препаратидан фойдаланишга рухсат берган 23-давлат бўлди.
“Спутник Лайт” - rAd26 инсон аденовирусига асосида яратилган “Спутник V” вакцинасининг биринчи компоненти.
Июл ойидан бошлаб Туркманистонда 18 ёшдан ошган барча фуқаролар учун COVID-19га қарши мажбурий эмлаш кампанияси бошланди.
Аҳоли Россиянинг “Спутник V” ва “Эпиваккорона” вакциналари, шунингдек, Хитойнинг CoronaVac препарати билан эмланмоқда.
Туркманистонда бирорта ҳам коронавирус билан касалланиш ҳолати расман қайд этилмади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала