Жамият

Халқаро жўнатмаларни текшириш тартиби ўзгарди

© Depositphotos / PuhhhaДевушка получает посылку
Девушка получает посылку - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2021
Бундан буён Ўзбекистонда жўнатмаларнинг божхона назорати почта алмашинув жойларида амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 23 дек- Sputnik. Ўзбекистонга юборилаётган халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларни божхона назоратидан ўтказиш тартиби ўзгарди. Бу ҳақида Ҳукуматнинг 21 декабрь куни қабул қилинган 767-сонли қарорида айтиб ўтилган.
Ушбу қарор билан халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, халқаро почта жўнатмаларига ишлов бериш, уларни божхона органлари томонидан назорат қилиш халқаро почта алмашинуви жойларида амалга оширилади. Хусусан:
темир йўл ва автомобиль транспорти орқали етказишда – махсус белгиланган божхона постларида;
ҳаво транспорти орқали етказишда – халқаро аэропортлар ёки уларга яқин ҳудудларда жойлашган божхона постларида амалга оширилади;
почта ходимлари томонидан транспорт ташкилотлари вакилларига жўнатмалар топширилиши божхона органининг мансабдор шахси иштирокида амалга оширилади;
келтирилган жўнатмалар почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан божхона органининг мансабдор шахси иштирокида очилади.
Жўнатмалар орқали юборилган товарлар бўйича божхона тўловлари ваколатли шахс томонидан тўланади.
Юқорида келтирилган Низом қоидалари ёзма хат-хабарларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала