Янги йил куни қор ёғадими

© Pixabay2022
2022 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.12.2021
Oбуна бўлиш
Ўзгидромет етакчи мутахассиси 30-31 декабрь кунлари қор ёғишини кутиш мумкинми деган саволга жавоб берди.
ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik. 30-31 декабрь кунлари Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмаяпти. Бу ҳақда Ўзгидромет етакчи мутахассиси Эркин Абдулаҳатов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатда 2016 йилдан бошлаб қишда ёғиб ўтган қорлар давомийлиги ва ерда ҳосил бўлган қор қопламининг суткалаб эримасдан туриш ҳолатлари кескин камайиб кетган. Қиш мавсумида илиқ қиш кунлари сонининг ортиши кузатилмоқда. Бироқ, охирги йилларда октябрь ва ноябрь ойларида совуқ ҳаво оқимларининг республикага кириб келиши фаоллашган.
Мутахассис бу глобал иқлим ўзгаришининг минтақага шу кўринишдаги таъсир этаётгани билан тушунтирилишини билдирди.
Абдулаҳатов кўпчиликни қизиқтирган “Янги йилда қор ёғадими?” деган саволга ҳам жавоб берди.

“Атмосферадаги ҳаво оқимлариининг ҳаракатини синчков таҳлил қилган мутахассис сифатида 30-31 декабрь кунлари республикамизда ёғингарчилик кутилмайди. Демак, республика аҳолиси байрамни қорли об-ҳавосиз кутиб олиши мумкин”, - деди Ўзгидромет етакчи мутахассиси.

Ўзбекистонда қиш мавсумида қор ёғиши учун шимол ва шимоли ғарбдан совуқ ҳаво оқимлари тез-тез республика ҳудудларига кириб келиши керак бўлади. Бошқача айтганда, минтақада айни шу ҳаво оқимларидан қор ёғади. Таҳлилларга кўра, ҳозирда йил давомида совуқ ҳаво оқимларининг республика ҳудудларига кириб келиши ўтган аср охирларига нисбатан нақд икки баробарга камайган.
Янгиликлар лентаси
0