Афғон халқи Ўзбекистон ёрдамини қандай кутиб олди

© Пресс-служба МИД УзбекистанаВ Мазари-Шарифе состоялась церемония передачи гуманитарной помощи Афганистану
В Мазари-Шарифе состоялась церемония передачи гуманитарной помощи Афганистану - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.12.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ёрдами Афғонистонда оммавий очарчилик ва оғир гуманитар инқирозининг олдини олишга хизмат қилади, дейишди маҳаллий вакиллар.
ТОШКЕНТ, 24 дек - Sputnik. Мозори Шариф шаҳрида 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикасининг инсонпарварлик ёрдамини Афғонистон халқига тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ.

Ун, гуруч, шакар ва бошқа озиқ-овқатлар, биринчи навбатдаги зарурий товарлар, кийим-кечаклар, тўқимачилик маҳсулотлари, умумий оғирлиги 4 минг тоннадан зиёд кўмир ёқилғисидан иборат ушбу инсонпарварлик ёрдами ўзбек халқининг Афғонистонга кўрсатган навбатдаги хайрихоҳлиги бўлди.

Маросимда Ўзбекистон президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев сўзга чиқди.
© Пресс-служба МИД УзбекистанаВ Мазари-Шарифе состоялась церемония передачи гуманитарной помощи Афганистану
В Мазари-Шарифе состоялась церемония передачи гуманитарной помощи Афганистану - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.12.2021
В Мазари-Шарифе состоялась церемония передачи гуманитарной помощи Афганистану
Маросимда сўзга чиққан Афғонистон Муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири ўринбосари Шер Аббос Станикзай мамлакат учун оғир дамларда кўрсатилаётган доимий эътибор, қўллаб-қувватлаш ва бирдамлик учун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга бутун афғон халқи номидан чуқур миннатдорлик билдирди.
Афғонистон халқининг чақирувига Ўзбекистон раҳбари биринчилардан бўлиб эътибор қаратгани, унинг сиёсатини кўп миллатли Афғонистон халқи чинакам инсонпарварлик, биродарлик ва яхши қўшничиликнинг чинакам ифодаси сифатида қаралаётгани алоҳида таъкидланди.
Аббос Станикзай афғон халқи Ўзбекистон раҳбарининг биродарлик муносабатини доимо ҳис қилиб келганини, шу боис мамлакатнинг янги ҳокимият идоралари яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш учун барча имкониятларни ишга солишини, шунингдек, ўз ҳудудидан қўшни давлатларга, жумладан, Ўзбекистонга ҳеч қандай таҳдидларга йўл қўйилмаслигини билдирди.
Балх вилояти ҳокими Қудратилла Абу Ҳамза мазкур инсонпарварлик ёрдами ўз вақтида кўрсатилаётгани, айни қиш фаслида афғон халқи учун алоҳида аҳамият касб этишини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, бу икки биродар халқ ўртасидаги чуқур тарихий ва маънавий алоқаларнинг яна бир далилидир.
© Пресс-служба МИД УзбекистанаВ Мазари-Шарифе состоялась церемония передачи гуманитарной помощи Афганистану
В Мазари-Шарифе состоялась церемония передачи гуманитарной помощи Афганистану - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.12.2021
В Мазари-Шарифе состоялась церемония передачи гуманитарной помощи Афганистану
Ундан ташқари маросимда Афғонистон жамоатчилиги вакиллари, этник ўзбеклар таниқли арбоблари ҳам сўзга чиқиб энг оғир ва синовли дамларда ёрдам қўлини чўзган Ўзбекистонга яна бир бор самимий миннатдорлик билдирдилар.
Тадбирда ўзбекистонлик ошпазлар томонидан палов пишириб жамоатчиликка тортиқ қилинди.
Янгиликлар лентаси
0