Россия

“АрМИ-2022”: Ўзбекистон ҳарбий делегацияси Москвадаги концеренцияда иштирок этди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Фотобанкка ўтишЗдание министерства обороны РФ
Здание министерства обороны РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.12.2021
Ўзбекистон ҳарбий делегацияси “АрМИ-2022” Халқаро армия ўйинлари конференциясида иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси бошлиғи Шавкатбек Мамажонов раҳбарлигидаги ҳарбий делегацияси 22-24-декабр кунлари Россия томонининг таклифига биноан Москвада “АрМИ-2022” Халқаро армия ўйинлари биринчи режалаштирувчи конференциясида иштирок этди.
Конференция мақсади - “АрМИ-2022”ни ўтказиш бўйича ташкилий масалаларни муҳокама қилиш.
Тадбирда Озарбайжон, Алжир, Арманистон, Бангладеш, Беларус, Венесуэла, Вьетнам, Зимбабве, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қатар, Қирғизистон, Хитой, Мьянма, Покистон, Фаластин, Саудия Арабистони, Сербия, Тожикистон, Шри-Ланка ва Ўзбекистон вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон делегацияси раҳбари иштирокчилар эътиборига “АрМИ-2022”нинг баъзи мусобақаларини Ўзбекистон ҳудудида ўтказиш бўйича республика Мудофаа вазирлигининг таклифларини ҳавола этди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала