Европа Иттифоқи Росияни қандай барбод қилмоқчи

© Пресс-служба президента УзбекистанаЖозеп Боррел
Жозеп Боррел - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.12.2021
Oбуна бўлиш
Боррел Европа тўлиқ "кийинган ва жиҳозланган ҳолда" Россия билан қарама-қаршиликка шай туриши керак деди.
ЕИ хорижий ишлар ва хавфсизлик бўйича олий вакили, Еврокомиссия раиси ўринбосари Жозеп Боррел бир вақтнинг ўзида умумевропа дипломатияси раҳбари бўла туриб блогерлик ҳам қилмоқда.
У оз-оз ёзиб ҳам туради.
Яқинда Еврокомиссия расмий порталида блогер Боррелнинг “Биз Шарқнинг куч сиёсатини қандай жиловлашимиз керак?” номли мақоласи эълон қилинди.
Бунда “Шарқ” сўзи остида Россия назарда тутилган. Жозеп Боррел бир зумда дипломат костьюмини ечиб циркдаги ҳайвон ўйнатувчи кийимни кийди ва суҳбат оҳангини ва лексикасини ҳам дарҳол ўзгартирди.
Мана ўзингиз кўринг: “Биз бугун Россия таҳдид ва шантаждан иборат гибрид ҳаркатлар ёрдамида ўз сиёсатини олиб бораётганини кўриб турибмиз. Содир бўлаётган воқеалар олдида биз ўз қарорларимизда қатъий ва бирдам бўлишимиз керак”, - дейилади мақолада.
Шундай йўл билан бирлашган Европа Россияни рақиб эмас душман этиб белгиламоқда. Чунки фақат душман деб ҳисобланган томонга таҳдид қилиш, қўрқитиш мумкин. Рақиб билан эса – суҳбат бошқача оҳангда олиб борилади.
Бундан бошқа яна бир неча қизиб иборалар учраб турадиган мақолада, Боррел Париж хартиясини ўта ижобий оҳангда эсга олади. Боррел айтишига кўра “Айнан ўша вақтлар ҳозирги Европа хавфсизлик тизимининг чегаралари пайдо бўлган”.
Аслида Париж хартияси Боррелга бошқа томондан ёқади. Айнан ушбу ҳужжатда совуқ уруш тугагани расман қайд этилган. Норасмий оҳангда эса унинг ғолиблари санаб ўтилган эди – булар коллектив Ғарб, НАТО ва ЕИ давлатлари. Ютқизган томон эса – Совет Иттифоқи эди.
СССР тарқалиб кетганидан сўнг яна бир шартнома имзоланган эди – Маастрихтда. Унда Россияни геосиёсий “таъсир ҳудудларидан” маҳрум қилиш масаласи кўтарилган эди ва биринчи бўлиб тақсимлаш пичоғи остига Югославия тушди.
Ўн минглаб қурбонлар, дарё бўлиб оққан қон, аҳоли бошига тушган даҳшатлар, халқаро ҳуқуқ нормаларининг барчаси бузилиши... Лекин “буюк” мақсад йўлида қурбонлар сонини ҳеч ким санамайди.
Бироз олдин шундай услубда СССРни ҳам тарқатиб юборишган эди. Унда рус аҳоли турли республикаларда қолиб, тарқаб кетган бўлса-да ушбу талофотни муносиб кутиб олишди. Россия улкан мамлакатнинг барча мажбуриятларини ўз бўйнига олди.
Республикалар эса тарқалиб кетди, улар СССРдан орттирган бойликлар учун ҳеч ким ҳеч қандай кўринишда компенсация сўрамади. Майда-чуйда ҳисоб китоблар биз учун эмас.
Россия бир неча авлодлар қўли билан яратилган бойликларни шунчаки бериб юборди. Бунинг эвазига эса русофобия, ксенофобияда айбловлар ва Шимолий альянснинг шарққа кенгайишини олди.
Россияга босим ўтказиш дастакларини қўлга киритиш учун тажовузлар бўлаётган вақтда биз мамлакатни жамлаб олишга ҳаракат қилаётган эдик.
Ўша вақтда миллат қалбини йўқотишлар, қайғу, талофат, қашшоқлик чулғаб олганди. Буни ҳеч қандай эркин бозор ва юзлаб хилдаги колбасалар ҳам ёддан ўчира олмайди.
Бугун бизни “душман” деб атаётганлар ўша вақтлар Россияни алдай олгани учун, эҳтимол хурсандчиликдан “жига” рақсига тушгандир.
Шундан сўнг ўз чегараларини имкон қадар кенгайтирган ЕИ, иккинчи босқичга ўтди. Ҳам Вашингтон ҳам Брюссель рамзий маънода эмас ҳақиқий маънода Россияни яқин қўшниларидан ажратиб олишга киришди.
Грузияни муваффақиятсиз бўлса-да ажратиб олишди, Украинани – иккинчи уринишда, Беларусга келганда – улар мағлубиятга учради. Шунда Россияга қарши иқтисодий уруш эълон қилинди, санкциялар киритиш бошланди.
Лекин, санкциялар оқибатида ЕИнинг ўзи катта зарар кўрди. Россия эса санкциялар туфайли ўз қишлоқ хўжалиги ва бошқа қатор соҳаларини ривожлантиришга муваффақ бўлди. Ҳозирги пандемия шароитида европа давлатлари иқтисодлари инқирозга дуч келаётган вақтда, Россия иқтисоди – ўсиш намойиш қилмоқда.
Европалик дипломат бир томондан Россия уринишларига қарши курашиш керак деса, бошқа томондан “Европа Иттифоқи ўз газининг 40%ини Россиядан олади ва ҳозирча буни ўзгартириш имкони йўқ” деб бош чайқайди.
“Москва шартном бўйича барча мажбуриятларини бажариб келмоқда, лекин ушбу фактдан шантаж учун фойдаланмоқда”, - деб куюнади Боррел.
Ўз мақоласида Жозеп Боррел икки марта “Дипломатик услублар билан Россия муаммосини ҳал қилиб бўлмайди” дейди. “Европа армияси” фақат қоғозда бор эканини ёдга тутган ҳолда Боррел Вашингтонни ишончли иттифоқчи деб атайди ва охирида “Биз ҳар қандай ҳаракат учун тўлиқ “кийинган ва жиҳозланган” бўлишимиз керак”, - деб хулоса қилади дипломат.
Ушбу контекстда “ҳаракат” сўзининг ягона маъноси: ЕИ Россия билан келажакла қарама-қаршиликлар учун тайёр бўлиши керак. (Европа бош дипломатининг гаплари)
Россия билан бундай қарама қаршилик қандай тугашини эслатиб қўйиши мумкин. Одатда бундай қарама-қаршилик европанинг ўзида якун топади.
Лекин кимдир тарих дарсларини унутган бўлса - эҳтимол хотира заифлиги ёки мактабда ёмон ўқигани туфайли, Россия яхши ўқитувчи сифатида яна бир бор доска, харита ва указка ёрдамида ушбу дарсни такроран ўтиб қўйишимиз мумкин.
Янгиликлар лентаси
0