Иқтисод

Гўшт, мой, картошка учун ҚҚС имтиёзлари узайтирилади - янги қонун

© Sputnik / Владимир Астапкович / Фотобанкка ўтишКартофель
Картофель - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.12.2021
Ўзбекистон Ҳукумати гўшт, картошка, ўсимлик мойи ва балиқ нархини тушириш мақсадида ушбу маҳсулотлар учун солиқ имтиёзлари муддатини узайтирмоқчи.
ТОШКЕНТ, 24 дек - Sputnik. Aсосий озиқ-овқат маҳсулотлари импорти ва реализацияси учун қўшимча қиймат солиғидан (ҚҚС) берилган имтиёзлар муддати узайтирилади, деб хабар қилмоқда Олий Мажлис депутати Дониёр Ғаниев ўз телеграм каналида.
Хабарда айтилишига кўра, Парламент томонидан 2021 йилда аҳоли учун муҳим истеъмо товарлари бўлган маҳсулотлар учун киритилган солиқ имтиёзлари муддати яна 4 ойга узайтирилади. Депутатлар ушбу ҳақида янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқишган.
Янги қонун лойиҳасига кўра 2022 йил 30 апрелга қадар қуйидаги озиқ-овқатлар ҚҚСдан озод қилинади:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш;
ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма;
гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотлар;
картошка ва музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни мамлакат ҳудудига олиб кириш.
Депутат хулосасига кўра, ушбу чоралар Ўзбекистон бозорларида асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини нафақат барқарор сақлашга, балки уларни пасайтиришга ҳамда аҳолини ушбу маҳсулотларга бўлган талабини тўлақонли қондиришга хизмат қилади.
Дониёр Ғаниев ушбу қонун лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланишига умид билдирган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала