Интернет тезлиги: Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида нечанчи ўринда?

© Sputnik / Владимир АстапковичРуководитель отдела сменных вирусных аналитиков "Лаборатории Касперского" Евгения Крылова.
Руководитель отдела сменных вирусных аналитиков Лаборатории Касперского Евгения Крылова. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.12.2021
Oбуна бўлиш
Марказий Осиё давлатларида интернет тезлиги бўйича маълумот эълон қилинди.
ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Дунё бўйлаб интернетга уланиш тезлиги ва унумдорлигини таҳлил қиладиган Speedtest Global Index Марказий Осиё давлатларида интернет тезлиги тўғрисида маълумотни тайёрлади. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон Ranking.kz асосан хабар қилди.
Унга кўра, Қозоғистонда интернетнинг ўртача тезлиги йил давомида 2021 йил октябр ойида 50,74 Мбит/с дан 62,04 Мбит/с гача ўсди, бу Марказий Осиё давлатлари орасида энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Ундан кейин Қирғизистон – 50,64 Мбит/с, Ўзбекистон – 46,94 Мбит/с, Тожикистон – 32,96 Мбит/с ва Туркманистон – 3,91 Мбит/с.
cable.co.uk тадқиқотига кўра, Қозоғистон 2020-2021 йилларда кенг полосали интернет хизматлари учун нархлари Марказий Осиё давлатлари орасида энг паст кўрсаткич. Интернетнинг ўртача ойлик нархи 9,8 $ни, ойига 1 Мбит/с нархи эса 69 центни ташкил қилди.
Қирғизистонда ўртача ойлик интернет нархи 15,5 $, Ўзбекистонда 16,5 $, Тожикистонда 19,8 $ни ташкил қилди. Шу ўринда Ўзбекистонда 1 Мбит/с нархи Қирғизистонга қараганда арзонроқ – 3,48 $га нисбатан 82 цент; Тожикистонда эса 8,47 $ни ташкил қилди. Туркманистон интернет энг қиммат: ойига ўртача 164,5 $, ойига 1 Мбит/с нархи эса 128,5 $ни ташкил қилди.
Янгиликлар лентаси
0