Дунёда

Pfizer ва Moderna: эмланишдан 6 ой ўтгач “омикрон”дан ҳимоя қилмайди – АҚШ олимлари

© AFP / LIONEL BONAVENTUREОмикрон-штамм коронавируса
Омикрон-штамм коронавируса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.12.2021
Америкалик олимлар ўтказган тадқиқотга кўра, Pfizer ва Moderna вакциналари икки дозаси билан эмланишдан кейин 6 ой ўтгач “омикрон”дан ҳимоя қилмайди.
ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Pfizer ва Moderna компаниялари ишлаб чиқарган коронавирусга қарши вакциналари иккинчи дозасини олгандан кейин 6 ой ўтгач, “омикрон” штаммидан ҳимоя қилмайди, бу ҳақда америкалик олимлар томонидан олиб борилган тадқиқотда баён этилди, bioRxiv ресурсида чоп этилди.
"Иккинчи дозадан олти ой ўтгач, ўрганилган эмланган шахсларнинг ҳеч бирининг плазмаси “омикрон” штаммига қарши нейтраллаштирувчи фаолликни кўрсатмади", - дейилган тадқиқотда.
Тадқиқотга кўра, иккинчи дозадан сўнг, бошқа штаммлар билан солиштирганда, "омикрон" билан алоқа қилганда антитаначаларнинг нейтраллаш фаоллиги 30 баравар камайди. Бироқ, бустер дозадан кейин кўрсаткичлар атиги 14 марта камайди. Учинчи доза иштирокчиларнинг 90% дан ортиғини “омикрон”дан ҳимоя қилди.
Олимларнинг фикрига кўра, бу маълумотлар “омикрон”дан ҳимояланиш учун қайта эмланиш зарурлигини исботлади.
Омикрон деб номланган коронавируснинг янги штамми ноябрда Ботсвана ва Жанубий Африка Республикасида аниқланган эди. ЖССТ уни “хавотир туғдирувчи” деб тан олган. Мутахассислар янги штаммни коронавирусни бошдан кечирганлар ҳам, эмланганлар ҳам юқтириб олиши мумкин деб ҳисоблашмоқда.
Мавзуга доир қизиқарли материаллар:
“Омикрон” сичқон ва каламушларга юқмоқда
Британия олимлари: омикрон штамми ўпка учун дельтадек хавфли эмас
"Омикрон” биз ўйлагандан кўра хавфлироқ бўлиши мумкин - ЖССТ
Россияда коронавирусга қарши “МИР 19” препарат рўйхатдан ўтказилди
Коронавируснинг омикрон штамми белгилари маълум қилинди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала