Россия Европани музлатишига ҳожат йўқ - буни уларнинг ўзи уддалайди

© AP Photo / Jens MeyerАЭС в Германии
АЭС в Германии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.12.2021
Oбуна бўлиш
Йил охирига қадар Германияда 3та АЭС ва 11та ИЭСни, Францияда 2та АЭС ёпилмоқда. Европага қишки совуқ билан биргаликда тўғри маънода қоронғу келажак ҳам яқинлашаётгандек...
Ғарб оммавий ахборот воситалари анчайин хавотирда. Маълум бўлишича, Германия ҳукумати том маънода яқин кунларда мамлакатда қолган олтита атом электр станциясидан учтасини тўхтатар экан.
Афтидан, экологиядан ташвишланаётган дунё ҳамжамияти хурсанд бўлиши керак эди, аммо бундай бўлмади. Хорижий нашрлар сарлавҳаларининг кўпчилиги жуда ғамгин характерда. Энергетика, молия экспертлари фикрларига кўра, Берлин яшил амбицияларини намойиш қилиш учун энг номақбул вақтни танлаган.
Германия - Европанинг асосий иқтисодиёти. Унинг ҳажми тўрт триллион доллардан ортиқ маблағни ташкил этади. Германия-Европа коллектив иқтисодиётининг ишончлилигини мувозанатлаштирадиган ва кафолатлайдиган пойдевор ва уни олдинга ундайдиган локомотивидир. Шу сабабли, барча манфаатдор ўйинчилар Берлин томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларни жуда катта эътибор билан кузатиб боради. Натижаси эса, ҳеч қандай истисносиз барча қўшнилари ва савдо шерикларини ушлаб олган ҳолда айлана бўйлаб тарқалади.
Ташвишланарлиси Grohnde, Gundremmingen С ва Brokdorf - учта АЭСларининг тўхтатилиши ҳақидаги факт эмас (бу аллақачон режалаштирилган эди), балки бунинг учун танланган вақтда.
Кўпгина мамлакатлар ҳукуматлари ва бюджетлари учун 2021 йил минор нотада тугайди. Жаҳон иқтисодиёти ва об-ҳаво шароитини тиклашга уринишлар энергия нархининг мисли кўрилмаган тарзда ошишига олиб келди. Бу мантиқан бир йил аввалгидан бир неча баравар юқори доимий тақчиллик, захиралар этишмаслиги ва электр энергияси нархини келтириб чиқарди. Масалан, Германияда бир мегаватт-соат аллақачон 430 евродан ошган, бу эса бир йил аввалгига нисбатан 350 фоизга қиммат дегани. Гарчи 2020 йил декабрь ойида бир мегаватт-соат биржаларда атиги юз евродан кўпроқ сотилган бўлсада, худди шундай нархлар Австрия, Франция ва Бельгияда ҳам кузатилади.
Ҳозир ва бир йил олдин Европада электр энергияси нархлари (Европа Nord Pool электр биржаси маълумотларига кўра МВт соатига):
Франция - 442,88 евро – бир йил олдин 105,95 евро (+ 318%)
Австрия - 434,34 евро - бир йил олдин 104,14 евро (+ 317%)
Бельгия - 432,99 евро - бир йил олдин € 101,59 (+ 326%)
Германия - 431,98 евро – бир йил олдин 94,57 евро (+ 357%)
Нидерландия - 429,84 эвро - бир йил олдин 100,19 евро (+ 329%)
Бунга параллель равишда омборхоналарда ёқилғи заҳираларининг камайиши кузатилмоқда. Маълумки, ноябрь ойи бошидан буён Европа операцион компаниялари ЕГСобъектларидан 14 миллиард куб. метрдан ортиқ газни чиқариб юборган. Ер ости сув ҳавзаларини умумий тўлдириш 60%га баҳоланмоқда – бу сўнгги беш йилдаги энг ёмон натижа. 2018 йилда қитъанинг Европа қисмида "Шарқдан келган йиртқич" деб номланган муз циклони авж олган вактда янада қайғулироқ вазият бўлган эди. Совуқ ҳароратлар мавсуми март ойининг бошига қадар давом этган ва ҳатто жанубий ҳудудлар қалин қор қатлами билан қопланганди, шу сабаб ҳамма жойда транспорт алоқалари узилган, юзлаб рейслар бекор қилинган.
Давр оғир келди, лекин барча аёз эртами-кечми чекинишини тушунар эди. Бугунги кунда пандемия ва молиявий-энергия инқирози қачон тугашини эса ҳатто энг довюрак астролог ҳам башорат қилишни ўз зиммасига ололмайди.
Мажбуран экологик мавзуларни ёритишга содиқ хорижий оммавий ахборот воситалари яна бир факт ҳақида сукут сақлаяпти. Бу фактсиз биржалар, электр станциялари эгалари ва якуний истеъмолчиларнинг ташвиши тушунарли бўлмайди. Германия йил охиригача, яъни сўнгги ҳафтада учта АЭСдан ташқари, карбонсизлантириш иқтисодиёти бўйича ихтиёрий қабул қилинган мажбуриятлар доирасида кўмир билан ишлайдиган 11 та иссиқлик электр станциясини (ИЭС) тўхтатмоқчи эканлигини улар айтишга ҳижолат чекадилар. Яъни, мамлакатда электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳамма жойда айтилганидек уч эмас, бирданига 6,4 гигаваттга камаяди.
Энди эса қўлимизга расмий статистика ва калькулятор олволамиз.
Германия сўнгги йилларда электр энергияси ишлаб чиқаришнинг барқарор пасайишини кўрсатиб келмоқда. 2018-2020 йилларда немис энергетиклари мос равишда 637, 603 ва 567 тераватт-соат ишлаб чиқарган. Истеъмолига келсак, ташвишланадиган ҳеч нарса йўқдек. 2019 йилда Германия атиги 567 тераватт соат ишлатган, бу 2010 йилга қараганда 11%га кам.
Аммо асосийсирасмий ҳисоботлар даражасидан пастроқда яширинган. Берлин ўз иқтисодиётининг янада ўсишини таъминлаш ва сақлаб қолиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Буни эса электр энергиясини истеъмол қилишни кўпайтирмасдан амалга ошириш мумкин эмас. Агар немислар қўйган мақсадларига эришса, 2030 йилга бориб уларга ўз саноати ва аҳолисининг нормал ҳаёт кечиришини таъминлаш учун камида 700 тераватт-соат керак бўлади.
Ва бу ҳам Германиянинг энергетик мустақиллиги жуда шартли бўлишига қарамай. Мамлакат ўзининг энергияга бўлган эҳтиёжининг учдан бир қисмини таъминлашга қодир, қолган ҳаммасини чет элдан сотиб олиши керак.
Бир ҳаракатда учта атом ва ўнта кўмир электр станциясининг ёпилиши энергия балансидан камида 50 тераватт-соатни, яъни деярли ўндан бирини йўқ қилади. Ва бу, эслатиб этамиз, жуда иссиқ бўлмаган қишнинг қоқ ўртасида, олдинда камида икки ойлик совуқ об-ҳаво кутиб турганда ва Германиянинг Газпром билан тузган шартномасига қарамай бутунлай олдиндан айтиб бўлмайдиган энергия етказиб берувчилар нархлари кўтарилишига шунингдек анчайин боғлиқ.
Олаф Шольцнинг янги жамоаси томонидан олиб борилаётган линия фақат биз учун тушунарсиз эмас. Берлин бу қўлган ясалган штопордан қандай чиқиб кетаркан дея, барча жаҳон нашрлари ўз тахминларида йўқолиб қолмоқда, чунки декарбонизация режасини амалга ошириш ҳақидаги баландпарвоз баёнотларни ҳисобга олмаса, бошқа ҳеч қандай тушунарли маълумот йўқ.
Мутахассислар янги канцлернинг қадамларини ажабланиш билан қабул қиляпти.
Германия “Фукусима” АЭСидаги ҳалокатдан сўнг мустақил ва ихтиёрий равишда атом энергиясидан бутунлай воз кечишга қарор қилди. Глобал бозорлар ҳали ташвишланишни бошламаганда барча бу қарорни олқишлади. Бироқ ҳозир бу кўпроқ оёққа узилган ўқдек. Япония -ҳалокат вақтида 54 та ядро реактори ишлаган ва кейинчалик хавфсизлик текширувлари ва тадқиқотлари учун деярли бутунлай ёпган мамлакат-эса уларни фаол равишда қайтадан ишга туширмоқда. Шунчаки, уларсиз энергия билан таъминлаш мумкин эмаслиги сабаб. Ҳозирга қадар ҳокимият ва АЭС эгалари қонуний ва маҳаллий аҳоли билан келишиб, ўнлаб реакторларни қайта ишга туширишди, шарқий қўшнимиз ҳозир эса яна ўттиз етти реакторни ишга туширмоқда. Яъни, агар Берлин АЭСни тўхтатиш бўйича ўз режаларини бироз секинлаштирганда, дунё ҳамжамияти бироз норози бўлиб қўйган бўларди, чунки деярли ҳар бир давлатда шунга ўхшаш муаммолар бор.
Экологик омилни ҳам таъкидлаш лозим. Кўп йиллар давомида улар атом энергиясини экологик тоза деб тан олдиришга ҳаракат қилишди, чунки атом электр станциялари ишлаш жараёнида кам миқдорда иссиқхона газларини ишлаб чиқаради - аммо бу қарор халқаро бюрократия океанида ғарқ бўлиб кетмоқда.
Ғарб экофаоллари кўрилаётган қадамлар нуқтаи назаридан Германия учун муқобил йўқлигини таъкидламоқда – фақат кўмир истеъмолининг ўсиши кузатилди, унинг мамлакат энергетика балансидаги улуши сўнгги уч йил ичида 22 фоиздан 16 фоизга камайди. Ва бу, ўз навбатида, 2050 йилгача углеродсиз иқтисодиётга ўтиш бўйича барча режаларга чек қўяди.
Буни билвосита Германиянинг ўзидаги хабарлар ҳам тасдиқлайди. Янги сиёсий жамоа ҳамма учун тушунарсиз ҳодисалар кўрсатаётган бир вақтда, немис энергетиклари ҳаракат қиляпти. Мисол учун, Uniper аллақачон Scholven-B кўмир билан ишлайдиган электр станциясини ёпишдан бош тортганини ва келгуси йил охиридан олдин бу масалага қайтишга тайёрлигини эълон қилди. Ҳеч шубҳа йўқки, компания эгалари EEX Европа энергия биржасининг 1 январдан бошлаб бир мегаваттнинг нархи 600 эвро ва ундан юқори бўлган котировкалари билан аллақачон танишиб олган.
Айнан шу ерда аниқлик киритиш керакки, Uniper ва уларнинг ҳамкасблари буни очкўзликдан эмас, балки ҳеч бўлмаганда ҳозирги позицияларини сақлаб қолиш учун қилишмоқда. BloombergNEF таҳлилий агентлиги маълумотларига кўра, немис энергетика компанияларининг маргиналлиги тарихий тубига тушиб қолган. 2017 йилда бозор иштирокчиларининг даромадлилиги 27 фоизни ташкил этган бўлса, келгуси йилда у ўн даражага етиши кутилмоқда, 2023 йилда эса операторлар сармоя киритган ҳар бир евро учун уч центдан кўп бўлмаган даромад олишлари мумкин бўлади.
Бу тенденциялар дунёнинг қарама-қарши томонида ҳам тўғри баҳоланмоқда.
Дунёдаги энг йирик кўмир экспортёри Австралия ҳукумати йил учун молиявий режаларини қайта кўриб чиқишини расман эълон қилди. Канберрада ўтган йилда энергия ресурсларини сотиш ва экспорт қилишдан тушадиган даромад 22 фоизга ўсиб, 272 миллиард долларни ташкил этиши кутилмоқда. Австралияликлар фақатгина энергетик кўмир сотишдан деярли 40 миллиард даромад олади.
Дарҳақиқат, имкон қадар “яшиллар” кўп бўлган янги раҳбариятида Германия бир қўли билан иқлим учун хавфсиз атом электр станцияларини ёпса, иккинчи қўли билан бозор иштирокчиларини кўмир ёқишга қайтишга ундамоқда.
Саноатчилар ва молиячиларнинг пул қутисига ташвишга соладиган яна бир факт.
Бир ҳафта олдин Франциядан унчалик ҳам ёқимли бўлмаган хабар келди. У ерда ядро хавфсизлиги бўйича назоратчи "Сиво" (Civaux) АЭСида биринчи қонтур суви циркуляцияси сув қувурларида ёриқлар борлигини аниқлади. Станция ўзининг француз дизайнидаги тенгсиз қувватли (1560 мегаватт) PWRлардан фойдаланади - ва уларнинг иккаласи ҳам ҳалокат эҳтимолини бартараф этиш учун зудлик билан ёпилди. Бу вақтинчалик қийинчилик бўларди, бироқ “Сиво”нинг эгизак синглиси ҳам бор, "Шо" (Chooz) АЭСи бир вақтнинг ўзида шунга ўхшаш дизайнда қурилаётган эди. Назоратчи оқилона мулоҳаза юритди ва бу ердаги учта PWR -реакторини ҳам ўчиришни буюрди.
Европанинг асосий электр энергияси экспортёри бўлган Франциянинг энергия баланси бир неча куннинг ўзида ўрнатилган беш гигаватт қувватдан тушиб кетди. Бу эса нафақат энергия экспорти, балки аввало ўз фуқароларини электр билан таъминлашни ҳам шубҳа остига ташлайди.
Европага қишки совуқ билан биргаликда тўғри маънода қоронғу келажак яқинлашмоқда. Бу ерда ҳеч ким қандилдаги чироқ кечқурун ёнадими йўқми ва ойнинг охирида ҳисоб-китобларда қандай рақамлар бўлишига ишонч ҳосил қила олмайди. Ва бундай вазият вужудга келишига европаликлар фақат ўзларини айблашлари мумкин. Уларнинг ўзлари физика ва бозор қонунларини эътиборсиз қолдириб, ўз хаёлларида учиб юрган сиёсий лидерларни танладилар.
Балки бир кун келиб улар ўз қўллари билан яратган инқироз ҳақида китоблар ҳам ёзишар – унгача эса фақатгина ундан омон чиқиш қолди.
Янгиликлар лентаси
0