Сирдарёда ўзбек-қозоқ ёшлар форуми бўлиб ўтмоқда - фото

Oбуна бўлиш
Сирдарёда "Сайхун" ёшлар фестивали доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшларининг "Дўстлик кўприги" форуми бошланди.
ТОШКЕНТ, 24 дек - Sputnik. Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида Қозоғистон Республикаси Туркистон вилояти ва Ўзбекистон Республикаси Сирдарё вилояти ёшларининг "Дўстлик кўприги" форуми бошланди.
1/10
2/10
3/10
4/10
5/10
6/10
7/10
8/10
9/10
10/10
Қозоғистонлик меҳмонлар дастлаб Тошкент шаҳридаги "Янги Ўзбекистон" боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гуллар қўйишди.
Шундан сўнг меҳмонлар Гулистон шаҳрига етиб келишди. Бу ерда қўшни республика ёшлари катта тантана билан кутиб олинди. Маросимда Сирдарё ва Туркистон вилоятлари раҳбарлари ёшларининг ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ҳақида нутқ сўзлашди.
Маросим давомида Сирдарё мусиқали драма театрида ўзбек-қозоқ санъати намуналаридан тузилган концерт намойиш этилди.
Шундан сўнг истеъдодли ёш ижодкорлар икки миллат халқи ижодидан мушоира уюштириб, бахшичиликда дўстона беллашдилар. Ёшлар форумнинг дастлабки куни ҳақидаги ўз таассуротлари, фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.
Қозоғистонлик ёшларга Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев номилан “Дўстлик” форуми статуэткаси ва эсдалик совғаларини топширди.
Форум давом этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0