Пилланинг ҳар бир килоси учун 5 минг сўм субсидия берилади

© Sputnik / Всеволод Тарасевич / Медиабанкка ўтишПроверка шелковичных коконов
Проверка шелковичных коконов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.12.2021
Oбуна бўлиш
Пилла етиштирувчиларга субсидия ажратиш тартиби белгиланди.
ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Ҳукумат қарори билан Пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга улар томонидан етиштирилган пилла (ҳўл пилла) ҳосили учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, 2022 йил 1 январдан 2025 йил 1 январгача пилланинг ҳар килограмми учун 5 минг сўм субсидия берилади.
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси томонидан ҳар йили 20 июлгача республикадаги пилла етиштириш прогнозлари ишлаб чиқилиб Молия вазирлигига берилади.
Молия вазирлиги прогноз асосида бюджетдан субсидия ажратиб Қўмитага 1 февралгача ўтказиб беради.
Пиллачилик кластерлари ва ташкилотлари “Агропилла” МЧЖлар билан субсидия олувчилар рўйхатини шакллантиради ва 25 февралгача Агентликнинг ҳудудий бошқармасига беради.
Ҳудудий бошқарма рўйхатни умумлаштириб 1 мартгача Қўмитага юборади.
Қўмита 10 апрелгача пулларни субсидия олувчиларга бериш учун махсус ҳисобварақларга ўтказади.
Пиллачилик кластерлари ва ташкилотлари субсидия олувчиларга пулларни картага ёки банкдаги ҳисобварақларига ўтказиб беради.
Янгиликлар лентаси
0