Шифокор диабетдан ҳимоя қиладиган маҳсулотни айтди

© Sputnik / Антон КурилкинСпеции на рынке в Бухаре
Специи на рынке в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.12.2021
Oбуна бўлиш
Daily Express: қизқон ўсимлиги қонда шакар миқдорини 25%гача тушириши мумкин.
Қизқон ўсимлигини мунтазам истеъмол қилинганда қонда шакар миқдори 25% гача тушиши мумкин. Тадқиқотчилар маълумотларига кўра, бу бир йиллик дуккаклилар оиласига кирувчи ўсимлик бўлиб, у қонли диабетда, уни олдини олишда ҳам самарали восита. Олимлар саккиз ҳафта давомида қизқоннинг шакар ва холестерин миқдорига таъсирини кузатди.
Диабет билан оғриган беморларга ҳар куни 10 грамм қирғичдан чиқарилган қизқонни йогурт билан аралаштириб ёки иссиқ сувда намлаб истеъмол қилиш тавсия қилинди.
“24 соатлик сийдикдаги глюкоза миқдори 54 фоизга, оч қоринга истеъмол қилинган шакар, триглицеридлар ва холестерин миқдори қизқон уруғи истеъмол қилинганидан кейин мос равишда 25, 30 ва 30,6 фоизга камайди, Бу натижалар қандли диабетни даволашда қизқоннинг фойдаси ҳақида белги беради " – дейди шифокорлар.
Шу билан бирга, иссиқ сувда намланган ўсимлик самарадорлиги йогуртга қўшилганидан анча юқори чиқди.
Бироқ, олимлар қизқоннинг фаол таъсирларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни тавсия қилди, чунки қон шакар даражасини пасайтирадиган бошқа маҳсулотлар билан аралаштирилганда, шакар этишмаслиги - гипогликемия пайдо бўлиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0