Жамият

Тошкентда шаҳарнинг энг фаол аҳоли вакиллари тақдирланди - фото

© Sputnik/Виктор ТолочкоПодписание документов
Подписание документов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.12.2021
Фаол фуқаролик позицияси ва меҳр муруввати учун энг фаол тошкентликларга “Тошкент фаоли-2021” мукофоти топширилди.
ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Тошкентда “Фаол фуқаролик позицияси”, “Меҳр-мурувват”, “Тошкент ва тошкентлик” ва “Экотуризм” номинациялари бўйича энг фаол аҳоли вакилларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бундай тадбир иккинчи маротаба ўтказилмоқда. Ижтимоий фаолияти бевосита асосий иши бўлмаган номзодлар ҳам совриндор бўлиши мумкин. Айрим тошкентликларнинг фаол фуқаролик позицияси алоҳида эътиборни тортади. Бу йили Тошкент шаҳри Бобур кўчасидаги 7-уйни бузилишидан сақлаб қолиш учун олиб борилган кураш самарасиз кетмади. Уйни сақлаб қолган учта оила вакиллари орасида Оксана Пионтковская ҳам бор. У Ўзбекистон Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаменти ихтиёрий жамоат инспектори. Икки йил давомида Оксана бутун пойтахт бўйлаб машҳур бўлган бинони бузилишидан ҳимоя қилди. У ушбу меъморий ёдгорликнинг Ўзбекистон маданий мероси рўйхатига қайтакиритилишига эришди.
© SputnikНаграждение активистов в номинациях "Активная гражданская позиция", "Милосердие", "Ташкент и ташкентцы" и "Экотуризм"
Награждение активистов в номинациях Активная гражданская позиция, Милосердие, Ташкент и ташкентцы и Экотуризм - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.12.2021
Награждение активистов в номинациях "Активная гражданская позиция", "Милосердие", "Ташкент и ташкентцы" и "Экотуризм"
“Барча суд жараёнлари тугади. Биз ғалаба қозондик ва уйни ҳимоя қила олдик”, дейди Оксана ПионтковскаяSputnikмухбирига.
Пойтахт боғларининг фаол ҳимоячиси Олга Раҳимова ҳам мукофот билан тақдирланди. Айнан унинг ташаббуси туфайли Мовий гумбазлар парки ва бульвари сақлаб қолинди.
“Меҳр-мурувват” номинациясида Sankvit ногирон ва етим болалар ижодиёт маркази раҳбари Гулсара Ражапова мукофотга лойиқ топилди. Марказда меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, шунингдек, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан келган кам таъминланган оилаларнинг иқтидорли болаларига ҳар хил санъат турлари бўйича машғулотлар ўтказилади.
“Бу йил биз учун оғир бўлди. Турмуш ўртоғимва мен марказимизни қўллаб-қувватлаш учун жуда кўп ҳаракат қиляпмиз, аммо давлат кўмагисиз тез орада марказ ёпилади деб қўрқаман", дейди у.
Рассом-ҳайкалтарош, Ўзбекистон Бадиий академияси аъзоси Гулсара Ражапова марказни сақлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида ўзининг барча асарларини сотиб бўлган.
“Меҳр- мурувват” номинацияси бўйича тақдирланганлар орасида Ҳилола Мирзараҳимова ҳам бор. Ҳилола биринчи инклюзив туризм гуруҳи асосчиси. Унинг ташаббуси туфайли Самарқанднинг бир қатор маданий-тарихий мероси объектлари барча имконияти чекланган инсонлар учун имкониятлар яратилди. Ҳозирда Хилола Мадраҳимова шу мақсадда Тошкент объектларини ўрганмоқда.
© SputnikНаграждение активистов в номинациях "Активная гражданская позиция", "Милосердие", "Ташкент и ташкентцы" и "Экотуризм"
Награждение активистов в номинациях Активная гражданская позиция, Милосердие, Ташкент и ташкентцы и Экотуризм - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.12.2021
Награждение активистов в номинациях "Активная гражданская позиция", "Милосердие", "Ташкент и ташкентцы" и "Экотуризм"
“Бу ишлар тугалласак, маданий-тарихий объектларга рухсат харитасини тайёрлаймиз. Бундан ташқари, имконияти чекланганларга қулайлик яратиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқамиз”, - дейди Ҳилола Мирзараҳимова.
Мария Юсупова “Тошкент халқи хотираси” гуруҳига асос солган. Бугунги кунда гуруҳга 1400 дан ортиқ инсон аъзо бўлган.
“Икки йилдан ортиқ вақтдан буён Боткин қабристонидаги қабрларни чиқиндилардан тозалаймиз.Ўзбекистон тараққиётига ҳисса қўшган, аммо ҳозир унутилган тошкентликлар ҳақида маълумотлар тўплаш ва нашр этиш билан шуғулланамиз. Биз уларнинг хотирасини яна кўп йилларга ёдда сақланишини истаймиз”, - деди "Тошкент хотираси" гуруҳи асосчиси Мария Юсупова.
© SputnikНаграждение активистов в номинациях "Активная гражданская позиция", "Милосердие", "Ташкент и ташкентцы" и "Экотуризм"
Награждение активистов в номинациях Активная гражданская позиция, Милосердие, Ташкент и ташкентцы и Экотуризм - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.12.2021
Награждение активистов в номинациях "Активная гражданская позиция", "Милосердие", "Ташкент и ташкентцы" и "Экотуризм"
Унинг қўшимча қилишича, кўнгиллилар қабрлар фотосуратлари ва геолокациясини ўз ичига олган альбом яратишмоқда.
Бундан ташқари, жамоатчилик кенгаши раиси в.б Баҳодир Хўжаевнинг маълум қилишича, Боткин қабристонидаги қабрларни рақамлаштиришга расмий рухсат олинган. Бу эса фаоллар ва кўнгиллилар учун ҳақиқий ютуқ.
Пойтахтнинг яна бир фаоли Инкузарт номи билан машҳур шаҳар граффитиларининг сирли муаллифи. Янги тошкентлик рассомнинг иқтидори айниқса пандемия даврида яққол сезилди. У ўз графитиларини уйлар, бинолар ва тўсиқлар деворларига чизади. Улар кутилмаганда, кутилмаган жойларда ва ҳар доим тунда пайдо бўлиб қолади. Рассомга Абдулла Қодирий, Чўлпон ва Абдурауф Фитрат портретлари алоҳида машҳурлик келтирган.
© SputnikНаграждение активистов в номинациях "Активная гражданская позиция", "Милосердие", "Ташкент и ташкентцы" и "Экотуризм"
Награждение активистов в номинациях Активная гражданская позиция, Милосердие, Ташкент и ташкентцы и Экотуризм - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.12.2021
Награждение активистов в номинациях "Активная гражданская позиция", "Милосердие", "Ташкент и ташкентцы" и "Экотуризм"
Йил фаоллари қаторида “ТЧСЖ ва у билан қандай яшаш керак” гуруҳи асосчиси Максим Черников, ҳуқуқ фаоли, ноқонуний қурилишларга қарши намойишлар иштирокчиси Саодат Абдузокирова, Foodforlife ҳайрия ташаббуси раҳбари Шуҳрат Усмонов, Save Aral хайрия марафони раҳбари ҳамда кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш соҳаси ходимларини қўллаб қўвватлайдиган “Покиза инсонлар” гуруҳи ҳам бор.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала