Жаҳонгир Ортиқхўжаев учта туман ҳокимларини жазолади

© Sputnik / Рамиз БахтияровДжахонгир Артыкходжаев
Джахонгир Артыкходжаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2021
Oбуна бўлиш
Тошкент ҳокими туманларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтингига кўра уч туман ҳокимларига интизомий жазо қўллади. Яна уч туман ҳокимлари рағбатлантирилди.
ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев туманларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтингига кўра қатор туман ҳокимларига интизомий жазо қўллаш ва рағбатлантириш тўғрисида қарор қабул қилди.
“Яхши” баҳоланган Миробод тумани ҳокими Шухрат Пўлатов, Бектемир тумани ҳокими Тапил Маҳамадзияев ва Янгиҳаёт тумани ҳокими Ҳаёт Иноғомов, уларнинг ўринбосарлари ҳамда сектор раҳбарлари маошига 30 фоиз устама маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манба маблағлари ҳисобидан олишди.
Шунингдек, “қониқарсиз” баҳоланган Шайхонтоҳур тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Тўхтаев, Учтепа тумани ҳокими Фарҳод Абдуллаев ва Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров, уларнинг ўринбосарлари ҳамда сектор раҳбарларига нисбатан ойлик иш ҳақидан 30 фоиз жарима жазоси қўлланилган.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев сентябрь ойида Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкатбек Иргашевга, Юнусобод тумани ҳокими Жаҳонгир Иброҳимовга ва Янгиҳаёт тумани ҳокими Ҳаёт Иноғомовга нисбатан биринчи ярим йилликда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари камайтиргани учун ҳайфсан берган эди.
Янгиликлар лентаси
0