Сиёсат

Ўзбекистон ва Тожикистон 2021 йилда ўтказилган демаркация ишлари якунларини сарҳисоб қилди

© Пресс-служба президента ТаджикистанаРукопожатие
Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.12.2021
Икки давлат ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳлари 2022 йилга мўлжалланган йиғилишлар жадвалини келишиб олишди.
ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. 20-25-декабрь кунлари Душанбе шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон Қўшма демаркация комиссиясида Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ТИВ маълумотига кўра, музокаралар чоғида 2021 йилда ўтказилган топографик-геодезия, аэрофотосурат ва демаркация ишлари якунлари сарҳисоб қилинди ҳамда 2022 йилга мўлжалланган ишчи гуруҳлар йиғилишлари жадвали келишиб олинди.
Ишчи гуруҳларнинг навбатдаги учрашувини Ўзбекистон ҳудудида ўтказиш бўйича келишувга эришилди. Тадбир якунига кўра тегишли баённома имзоланди.
Самарқандда Ўзбекистон-Тожикистон демаркация комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди
Эслатиб ўтамиз, 22-27 ноябр кунлари Наманган шаҳрида Тожикистон-Ўзбекистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳлари навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган эди.
Маълумот учун, тожик-ўзбек чегарасининг узунлиги 1332 километрни ташкил қилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала